Бундан бир неча йил муқаддам коммунистлар қизил аскарларнинг кўмаги билан мусулмон хотин қизлариниг юзларидан ор-номус, ҳаё пардалари ҳисобланмиш паранжиларини ташлатиб ўтга оттиришган эди. Қайси бир аёл паранжи ташлашдан бўйин товласа, унинг оила аъзоларини ваҳшиёна азоблай бошлайдилар. Бунга тоқат этолмаган аёллар паранжи ташлашга мажбур бўлган эдилар.
Ўшандан буён ҳар йили 8 март куни байрам этиб нишонланар эди. Митинг охирида дини исломнинг зиддига очиқдан-очиқ разилликлар қила бошлашди ҳамда барча жомеъ масжидларга Лениннинг ҳайкалини ўрнатишга қарор қабул қилди...
Аъзамхон Ҳошимий. Самарқанд ва Бухоронинг қонли кечмишлари
Суратда Бухоро яҳудиялари Қуддусда. 1900-йил.
Биздан узоқлашманг @tanatoz1920