"𝙎𝙪𝙯𝙪𝙠𝙤𝙩𝙖" | 𝘽𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙫𝙖 𝙩𝙖𝙧𝙗𝙞𝙮𝙖 𝙢𝙖𝙨𝙠𝙖𝙣𝙞.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Тошкент шахар, Шайхонтоҳур тумани, "Сузукота" жоме масжиди! Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг www.suzukota.uz веб саҳифаси расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#АУДИО

Жума марузаси: “АЁЛЛАР ИСЛОМ НИГОҲИДА” мавзусида. (Тўлиқ талқинда)

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжидида ўтказилган, Жума мавъизасини, Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ ўқиб бердилар.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​ #БИЛАСИЗМИ

Қуръон карим суралари номи:

١ - Фотиҳа - Очувчи
٢ - Бақара - Сигир
٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи
٤ - Нисо - Аёллар
٥ - Моида - Дастурҳон
٦ - Анъом - Чорвалар
٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор
٨ - Анфол - Ўлжалар
٩ - Тавба - Тавба
١٠ - Юнус - Юнус (ном) алайҳиссалам
١١ - Ҳуд - Ҳуд (ном) алайҳиссалам
١٢ - Юсуф - Юсуф (ном) алайҳиссалам
١٣ - Раъд - Момақалдироқ
١٤ - Иброҳим - Иброҳим (ном) алайҳиссалам
١٥ - Ҳижр - Мадина ва Шом ортасидаги водий
١٦ - Наҳл - Асалари
١٧ - Исро - Тунги сайр
١٨ - Каҳф - Ғор
١٩ - Марям - Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ - Тоҳо - Тохо ҳарф
٢١ - Анбиё - Пайғамбарлар
٢٢ - Ҳаж - Ҳаж
٢٣ - Муминун - Мўминлар
٢٤ - Нур - Нур
٢٥ - Фурқон - Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ - Шуаро - Шоирлар
٢٧ - Намл - Чумоли
٢٨ - Қасас - Қисса
٢٩ - Анкабут - Ўргимчак
٣٠ - Рум - Рум (давлат номи)
٣١ - Луқман - Луқмон
٣٢ - Сажда - Сажда
٣٣ - Аҳзаб - Фирқалар
٣٤ - Сабаъ - Сабаъ (қабила номи)
٣٥ - Фатир - Илк Яратгувчи
٣٦ - Ясин - Ясин, ҳарф
٣٧ - Вас-саффат - Саф тортиб тургувчилар
٣٨ - Сод - Сод, ҳарф
٣٩ - Зумар - Гуруҳлар
٤٠ - Ғофир - Мағфират қилгувчи
٤١ - Фуссилат - Муфассал баён қилинган
٤٢ - Шўро - Маслаҳат
٤٣ - Зуҳруф - Зеб зийнат
٤٤ - Духон - Тутун
٤٥ - Жасия - Тиз чўкувчилар
٤٦ - Аҳқоф - Қумтепалар
٤٧ - Муҳаммад - Муҳаммад солаллаҳу алайҳи васаллам
٤٨ - Фатҳ - Ғалаба
٤٩ - Ҳужурот - Ҳужралар
٥٠ - Қоф - Қоф, ҳарф
٥١ - Ваззарият - Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ - Тур - Тур тоғи
٥٣ - Нажм - Юлдуз
٥٤ - Қомар - Ой
٥٥ - Роҳман - Меҳрибон
٥٦ - Вақеа - Воқеа
٥٧ - Ҳадид - Темир
٥٨ - Мужадала - Мунозара
٥٩ - Ҳашр - Жамлаб сургун қилиш
٦٠ - Мумтаҳана - Имтиҳон қилингувчи аёл
٦١ - Саф - Саф, қатор
٦٢ - Жума - Жума куни
٦٣ - Мунафиқун - Мунофиқлар
٦٤ - Тағобун - Бир бирини алдаш- зиён келтириш куни
٦٥ - Талақ - Талоқ
٦٦ - Таҳрим - Ҳаром қилиб олиш
٦٧ - Мулк - Бойлик
٦٨ - Қолам - Қалам, ёзув асбоби
٦٩ - Алҳаққо - Аниқ рўй бергувчи
٧٠ - Мааъриж - Осмон қаватлари
٧١ - Нуҳ - Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ - Жин - Жинлар
٧٣ - Муззаммил - Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ - Муддассир - Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ - Қиямат - Қиёмат
٧٦ - Инсон - Инсон
٧٧ - Мурсолат - Юборилган шамоллар
٧٨ - Набаъ - Ҳабар
٧٩ - Назият - Жон олгувчи фаришталар
٨٠ - Абаса - Қошини чимирди, юзини буриштирди
٨١ - Таквир - Ўралиш
٨٢ - Инфитор - Ёрилиш
٨٣ - Мутаффифун - Бошқалар ҳаққидан уриб қолгувчи
٨٤ - Иншиқоқ - Ёрилиш
٨٥ - Буруж - Осмондаги буржлар
٨٦ - Ториқ - Тунги йўлчи
٨٧ - ЪАла - Энг олий зот
٨٨ - Ғошиа - Ўраб олгувчи
٨٩ - Фажр - Тонг
٩٠ - Балад - Шаҳар
٩١ - Шамс - Қуёш
٩٢ - Лайл - Кеча, тун
٩٣ - Зухо - Чошгоҳ вақти
٩٤ - Шарҳ - Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ - Тийн - Анжир
٩٦ - Алақ - Лаҳта қон
٩٧ - Қодр - Қадрли кеча
٩٨ - Баййина - Аниқ ҳужжат
٩٩ - Залзала - Зилзила
١٠٠ - Адият - Чопқир отлар
١٠١ - Қориа - Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи, қиёмат
١٠٢ - Такасур - Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ - Аср - Аср намоз вақти
١٠٤ - Ҳумаза - Бўҳтончи
١٠٥ - Фил - Фил, ҳайвон
١٠٦ - Қуройш - Қурайш, қабила
١٠٧ - Маъун - Идиш тавоқ
١٠٨ - Кавсар - Кавсар, Ховуз
١٠٩ - Кафирун - Кофирлар
١١٠ - Наср - Ёрдам
١١١ - Масад - Пишиқ тола
١١٢ - Иҳлас - Иҳлос қилиш
١١٣ - Фалақ - Тонг
١١٤ - Нас - Одамлар
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар:

1.Олимларнинг суҳбатларидан айрилманг;

2.Ҳикмат соҳибларининг сўзларини тингланг.

Чунки Аллоҳ таоло ўлик тупроқни ёмғир билан тирилтиргани каби ўлик қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#АУДИО 📀

Қалбларимиз Аллоҳнинг каломи ила нурларга тўлсин!
Абдураҳмон қори Сўпиев қироати:🎤
"Каҳф" сураси.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:

Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради”.

(Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган);
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ЭСЛАТМА:

Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни: Дуолар ижобат бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: "Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради", дедилар.

Жума кунининг улуғлиги бу - салавотлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади", деб айтганлар.

Яна жума кунининг улуғлиги - Қадамлар остидан нурлар чиқади.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ТАБРИК

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#АУДИО 📀

Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг гўзал қироатлари:🎤
«ЯСИН СУРАСИ»
Тафсир ва маъноларини ўқиш учун 👈киринг!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube | Telegram


#ЭСЛАТМА:

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
17
- Январь 2025- йил.
Жума марузаси: “ЖАМИЯТДАГИ САЛБИЙ ИЛЛАТЛАР – ДАБДАБАБОЗЛИК
ВА ИСРОФГАРЧИЛИК”
мавзусида бўлади.

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжидида ўтказиладиган, Жума мавъизасини, Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ ўқиб берадилар.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |
Telegram


#АУДИО📀

«МУЛК» сураси🎤
Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳнинг гўзал қироатлари.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Қуръонда ўттиз оятдан иборат сура бор. У (ўқиб юрган) кишини мағфират қилингунича шафоат қилади. У «Табарокаллазий биядиҳилмулк» сурасидир», дедилар»
(Термизий ривояти).

Саҳобалардан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида «Таборак» сурасини «монеъа», яъни, қабр азобидан тўсувчи, дейишган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятида эса «Таборак» сураси «мунжия», яъни нажот берувчи дейилган. Имом Термизий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Набий алайҳиссалом «Сажда» ва «Табарокаллазий»ни ўқимасдан ухламас эдилар», дейилган.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


#ТАБРИК:

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, ҳалол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube| Telegram


#ТАФАККУР

Бишри Ҳафийдан сўрадилар:
- Бу рутбага қандай эришдинг?
- Бутун умрим давомида Аллоҳдан бошқасига ҳолимни гапирмадим...


(Бишри Ҳафий қуддиса сирруҳу).
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

16-ҚИСМ.

Поездға тушуб тўғри Қўқондға келдим. Қўқондға келиб, ўз ҳовлимға келғонимдан сўнг, менга маълум бўлдики, волидамиз дадамизнинг вафотларидан бир йил илгари вафот этғон эканлар. Мадрасада турғонимда бир туш кўрғон эдим. Шу тушнинг таъбиридан волидамизнинг вафотлари маълум бўлғон эди. Бу тушим шундан иборат эдики, бизнинг ҳовлимизнинг рўбарасида катта қабристон бор эди. Шу ўртасида бир катта дарахт бор эди. Тушумда ҳовлида турубман ҳеч ким йўқ. Онамни чақирсам, қабрнинг ўртасидаги дарахтнинг тагида: «Ман бу жойдаман», деб жавоб берди. Ҳозир бу ҳовлида укамиз бола-чақалик бўлуб истиқомат қилар экан. Мен айтдим:  «Волидамизнинг қабрини кўрсатган, мен боруб зиёрат қилайин». Укам олиб боруб қабристоннинг ўртасидаги дарахтнинг тагини кўрсатди. Ман волидамдан 17 ёшда жудо бўлғон эканман. Шундан кейин ман кўролмадим, ман келғонимга пушаймон едим. Дилимда волидамға хизмат қилолмағонлигимнинг хасрати то қиёмат қолди.
Бу жойда гўё ман мусофирға ўхшаб қолдим. Менинг ёшим шу вақтда ўттуз бешдан ошғон. Хотун олғоним йўқ. Ман кетиб турғон вақтимда волидамизнинг дадалари улуғ киши эдилар, ҳаёт эдилар. Амаки, тоғалар бор эди. Икки сингил келғунимча ҳаммаси оламдан кетғон. Энди бу кичкина ҳовлида иккита укам истиқомат қилмоқда. Каттаси бола-чақалик, кичкинаси ҳали хотун олмоғон. Менга бу қишлоқда туруш ниҳоятда оғир кўринар эди. Укаларнинг турмушлари менинг табиатимга тўғри келмас эди. Қўқонд шаҳрида ман таълим олғон устозларимизнинг таклифиға биноан шаҳарда турмоқни истадим.
Бу мелодий санағага йигирма тўққизинчи йилга тўғри келган эди. Шаҳарда қизил меҳнат маҳалласида бир масжидга муқтадо қилиб қўйдилар. Менинг истиқоматим масжиднинг ҳужрасида бўлди. Ул вақтда масжидда муқтадолар, имомлар бор эдилар. Кейин бу имомларга оғир солиқлар солиниб, булар имомчиликни ташлаб кетди. Масжидлар солиғларни тўламаганлиги орқасидан горкомхознинг ихтиёриға ўтиб кетди. Ул даврда сиёсатнинг тақозоси шу эрди. Ман ҳануз тааллуқ қилмағон эдим. Шу маҳалда бир эри ўлган бева қолган хотун менга хизмат қиламан деб толиба бўлуб шунға уйланишға мажбур бўлдум. Ул вақтда одамлар менга ўхшаган бесару сомон, ҳовлиси йўқ, турар жойи йўқ одамға бермас эдилар. Мен шу хотуннинг уйида туришға қарор қилдим. Бу хотуннинг аввалги эридан бир қиз, бир ўғул фарзанди бор экан. Менга ҳам Худо бир ўғул берди. Шу билан фарзандимиз учта бўлди.
Бул даврда руҳоний одамларга ўз жойлари танг бўлуб, ҳар тарафга кўчиб кетар эди. Ҳар бир миллатнинг душмани ўз жинсидан бўлади. Мени ҳам ўзумни жинсимдан душманлар пайдо бўлуб, қамоқға тушишга сабаб бўлди. Лекин бу қамоқ менга давоим этмади. Текшириш орқасида менга рухсат берди. Шул даврда бир киши бирор ишға машғул бўлиши лозим эди. Ман ҳам пилла пунктиға ишга кирдим. Шу пунктда икки йил ишладим. Бироқ қурама халқидан ёру ошнолар ҳам бор эди. Мени Оҳангарон раёни Аблиғ деган жойиға кўчуруб олиб кетдилар. Бу ўттиз учинчи милодий йиллар эди. Мамлакатда очарчилик бўлуб, одамлар тириклик учун ҳар тарафга ўзларини урар эдилар. Мен ҳам шул сабабдин Оҳангарон раёнига кўчуб келишга мажбур бўлдим, чунки ул жойда ҳам халқ ғаллакор эдилар. Тириклик осон бўлар деб умид қилдим. Аблиғда бировнинг ҳовлисида омонат ўтурдум. Ғалла экиш учун ҳаммага план берар эдилар. Мен ҳам планни олиб ғалла экишга қарор қилдим. Бор ошнолар ёрдам қилиб ғалла экишиб берди. Уруғлик буғдойни ҳам қарз беришди. Шу билан буғдой пишиб, буғдойни ўрмоқ учун яна ҳашар қилишиб, буғдойни ўруб, янчишиб берди. Ҳукуматнинг планини тўладим, лекин бу жойда ҳам ўз жинсимиздан муллолар менга душманлик қилиб, мени «қочқинчи», деб қоралай беришди. Хулосаи калом, бу ерда икки йил турганимдан кейин, маҳаллий ҳукумат мени: «Бу жойдан кетинг», деди. Охир мажбур бўлуб, бу жойдан кўчуб Тошкентгақарашли «Оқ йўл» деган жойида омонат турдум. Колхозда пахтачилик бригадасида табелчи бўлуб ишладим. Иккинчи йили, колхоз раиси қўқонлик экан, менга ёрдам қилиб, колхознинг ошхонасига кассирлик ишхонасиға қўйди. Бу вазифада бир йил ишладим.

ДАВОМИ БОР...
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


#ТАФАККУР

صَاحِب فِي دُنْيَاكَ مَنْ تُحِبُّ أَنْ تَلْقَاهُ فِي آخِرَتِكَ.

Дунёингда шундай киши билан дўст тутингинки, токи у инсон билан охиратингда ҳам кўришишни яхши кўргин.

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Ишингизда ривож, ўзингизга омад ёр бўлсин! Аллоҳ доим ҳамрох ва ҳар ишда мададкор бўлсин!


КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *16* - “Ражаб”

*16- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:22 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:46
🕰 Пешин - 12:32
🕰 Аср - 15:38
🕰 Шом - 17:24 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:40

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ВИДЕО:

Тошкент шахар Шайхонтоҳур тумани "Сузукота" жомеъ масжиди имом-хатиби. Устоз, Саййид Аюбхон қори хафизаҳуллоҳ.

“ҲЕЧ БИР ЯХШИЛИКНИ КИЧИК САНАМАНГ!”

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


МАВЛАВИЙ ҲИНДИСТОНИЙ ДОМЛАНИНГ БОШДАН КЕЧИРГАНЛАРИ

15-ҚИСМ.

Бу Жалолобод шаҳрида мундин ўн йил илгари қози домламиз хизматларида турғон эдим, дилимдан ўтдики: — «Агар машина бирор соаттурғонда қози домланинг қабрларини бир зиёрат қилар эдим». Аммо маълум эмаски, машина турадими, йўқми. Бу жойда бир воқеа бўлуб қолди. Бу ҳам бўлса, қози домламизнинг кароматлари эди. Машина бузулиб қолди, шофер айтдики: «Машина бир соатсиз тузук бўлмайди, ким хоҳласа шаҳарни томоша қилиб келсун».
Мен хурсанд бўлуб, қози домламиз ётғон гўристонға жўнадим. Лекин қози домламизнинг қабрларидан ҳеч нишона йўқ эди. Бошқа қабрлардан имтиёз қилиб бўлмас эди. Мўйсафид гўрков қози домлани дафн қилиш вақтида таниғон эдим. Ҳовлисидан чақирдим, чиқди. Ман кўрушуб ўзумни танитдим. Ман айтдим: «Қози домламизнинг қабрини кўрсатингиз». Олиб келиб кўрсатди. Ман бир катта тошни бошларига нишона қилиб қўйдум. Қуръон ўқуб савобини бағишладим. Гўрковнинг қўлиға тўрт рупия пул бердим. Айтдим: «Гўрнинг тепасини лой қилиб суваб қўйсангиз!». У: «Хўп» деб қабул қилди. Шунинг билан хайрлашиб машинанинг олдига келдим. Бу шаҳарда таниш одамларим кўп эрди. Эмди уларни кўрай десам вақт танг эди. Машина тузук бўлуб Қобулға жўнадик.
Қобулда Намангондан келиб қолғон одам бор экан. Шу одамнинг ҳовлисида ўн беш кун туруб, карвонлар билан бир отни кира қилиб Мозори Шарифга жўнадим. Илгари Мозори Шарифда истиқомат қилғонимда Мирзо Муҳаммад Қосимхон бойнинг уйлариға келдим. Мирзо Муҳаммад Қосимхонни ўзларини Афғонистон ҳукумати бошқа жойга сургун қилғон экан. Ул бойнинг қариндошларини кўрдум.
Совет ҳукуматининг консули бор экан. Бу консулдан ижозанома олиш керак экан. Консулхонаға келиб учрадим. Мамлакатға қайтиб кетишимни айтдим. Мендан сўроқ қилди. Қачон чиқғоним ҳақида маълумотлар олиб, бир варақға ёзиб олди. Кейин айтди:  «Московга хабар берамиз, сизни Қўқонддан текшириб, кейин ижозатнома келади, кейин ижозатнома берамиз, 15 кунда бўлади». Шу била 15 кун бу ерда турдум. 15 кундан кейин консул чақиртирди: «Ижозатнома келди» деди. Кейин Мозори Шарифдан Термизға келдим. Термизда мени кутиб олди давлат одами. Бу ерда,  Мозори Шарифда турғонимда бир киши, ўзи намангонлик, Афғонистонға ўтиб келди. Ўзи илмлик киши экан. Менинг шаҳодатномамни кўруб, манга айтди: «Бу шаҳодатномани оборманг, у тарафға кераги ҳам йўқ. Шу ерға омонат қолдиринг», деди. Шу била шаҳодатномани ҳовли эгасиға бир қутичаға солуб омонот қўйиб қўйдум. Термизнинг сиёсий идорасиға олиб келиб документни текшириб кўруб, менга рухсат берди.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉 @suzukotaziyoratgoxi


#ТАФАККУР

Аллоҳ уч нарсага жон ато этди:

1. Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга хам ақл берди, хам нафс берди.

Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан хам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉@suzukotaziyoratgoxi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲУ!

Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БӮЛСИН!

Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram


​​#НАМОЗ_ВАҚТЛАРИ:

Ҳижрий 1446 йил *15* - “Ражаб”

*15- Январь 2025 йил.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ УЧУН:


🕰 Тонг - 06:22 (Саҳарлик вақти)
🕰 Қуёш - 07:46
🕰 Пешин - 12:32
🕰 Аср - 15:37
🕰 Шом - 17:23 (Ифторлик вақти)
🕰 Хуфтон - 18:39

Тошкентдан олдин: Ангрен–3/4, Андижон–12/13, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–13/13, Наманган–9/10, Поп–6/7, Чортоқ–10/10, Чуст–8/8, Фарғона–9/11, Риштон–6/9, Қўқон–6/7, Қува–10/12.

Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–26/23, Ғиждувон–21/19, Қоракўл–25/23, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/4, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–20/18, Мингбулоқ–26/24, Конимех–19/17, Нурота–16/15, Учқудуқ–22/23, Нукус–37/39, Мўйноқ–38/43, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–32/30, Қўнғирот–40/43, Самарқанд–12/8, Иштихон–14/11, Мирбозор–16/13, Каттақўрғон–15/13, Ургут–11/9, Термиз–10/6, Бойсун–14/9, Денов–9/2, Шеробод–13/7, Шўрчи–10/6, Қарши–19/14, Деҳқонобод–17/11, Муборак–20/15, Шаҳрисабз–13/10, Ғузор–18/12. Урганч–35/35.
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👉Instagram | Facebook | Youtube |Telegram

«Сузук ота» жомеъ масжиди намоз вақтлари: 👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.