Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида пистачилик кўчаси ташкил этилади
Хабарингиз бор, туманимизнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, туман ҳокими ва туман прокурори ташаббуси билан пистачиликни йўлга қўйиш ва уни ривожлантириш учун илк қадамлар қўйилмоқда. Бунинг учун илғор тажрибаларни ўрганиш ва амалга татбиқ этиш бўйича ишлар ҳам бошлаб юборилган.
Туманимизда пистачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бунинг пировардида аҳоли даромадларини ошириш юзасидан 2-сектор ҳудудидаги Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғинида пистачилик кўчасини ташкил қилиш ва мазкур соҳани маҳалла драйверига айлантириш бўйича илмий-амалий семинар бўлиб ўтди ва мазкур тадбирда маҳалла аҳли иштирок этди.
Семинарда туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев, туман секторлари раҳбарлари шунингдек, қишлоқ хўжалиги вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ҳамда Риштон туманидан таклиф этилган пистачилик буйича мутахассис "Агро голд сервис Дроп" МЧЖ рахбари Қодиржон Қосимов иштирок этишди.
Мазкур семинарда Сарибозорча маҳалла фуқаролар йиғиннинг “Шитобон” кўчаси танлаб олиниб, ушбу кўчадаги 35 та хонадонга 100 донадан писта кўчати тайёрлаш учун махсус пакетчалар, 100 та кўчатга сарфланадиган писта уруғлари ва биогумуслар етказиб берилди. Тадбир давомида писта кўчатларини тайёрлаш, экиш ва парваришлаш буйича мутахассилар томонидан тушунча ва кўникмалар берилди.
🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram