“Турон мактаб театри” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
Ёш авлод истеъдодини юзага чиқариш ва уни сайқалланишига доир Республикамизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Берилаётган эътибор туфайли бугунги авлод жаҳон театрлари майдонига мактаб саҳнасидан йўл олишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Умумтаълим мактаблари мусиқа маданияти фани ўқитувчиларига услубий ёрдам кўрсатиш, умумтаълим мактабларига болалар мусиқа ва санъат мактабларини таянч таълим муассасалари сифатида бириктириш, “Турон мактаб театри” ҳамда "Иқтидор мактаб ансамбли" танловларини ўтказиш тўғрисида"ги қўшма қарорига асосан ҳудудларда турли танлов ва мусобақалар ўтказилмоқда.
Туман маданият марказида “Турон мактаб театри”нинг туман босқичи танлови ўтказилди. Мазкур танловда туманимизнинг 2-сонли ИДУМ, 2, 13 ва 16-сонли умумтаълим мактабларининг ёш истеъдодлари иштирок этишди.
Тадбирда иштирок этган ва унда сўз олган туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаев барча иштирокчиларга омадлар тилади ва ҳакамлар ҳайатига адолат мезонлари асосида ёш истеъдодлар чиқишларини баҳолашга чақирди. Ёш истеъдодлар саҳнада ўз маҳоратларини намойиш этиш учун учта синов-имтиҳондан ўтдилар, яъни танлов уч шартдан иборат эди.
Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби шогирдларига насиб этди. 2-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари эса, иккинчи бўлишди. 3-ўрин 16-сонли мактаб ўқувчиларига насиб этди.
Танлов якунида ғолиб ва совриндорларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Танлов ғолиби энди вилоят босқичида туманимиз шаънини ҳимоя қилади.
Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати🇺🇿https://t.me/suxliklars
🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram