СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


СЎХ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ РАСМИЙ КАНАЛИ
Веб-сайт - https://soh.uz/
Facebook - https://www.facebook.com/suxtumaniaoka
Youtube - https://www.youtube.com/c/SuxAnvar
Инстаграм - https://www.instagram.com/suxanvar/
Мурожаатлар - @soh_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Президентнинг тегишли қарори билан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимини эгаллаб келган полковник Аюбхон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президентнинг тегишли фармойиши билан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти раҳбари лавозимига полковник Улуғбек Шухратович Ташходжаев тайинланди.


Бир томонда — асрлар давомида Шарқ цивилизациясининг бешиги бўлган Ўзбекистон, иккинчи томонда — санъат, сиёсат ва иқтисодий тараққиёт маркази бўлган Франция. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилда ўрнатилган бўлса-да, бу алоқалар кейинги йилларда мутлақо янги босқичга кўтарилди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга икки бор расмий ташрифи давомида ўтган музокаралар ва Эммануэль Макроннинг 2023 йилда Самарқандга келиши мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни тубдан бошқа даражага олиб чиқди.

Батафсил 👇👇👇
https://xabar.uz/post/evropadagi-ishonchli-hamkor-ozbekiston


#Очиқ_мулоқот

Жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш – асосий вазифа


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида ҳудудларда жиноятчиликни олдини олиш, унга қарши курашиш, маҳаллаларда ижтимоий маъавий муҳтини соғломлаштиришга қаратилган ҳамкорлик ишларини кучайтириш масалаларида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими биринчи ўринбосари Илҳомжон Тожибоев, маҳаллалар еттилиги, корхона-ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар жамиятда энг аввало ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини мустаҳкам қарор топтиришга ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ҳар бир мурожаатга инсбатан масъулият билан ёндошиш, давлатимиз раҳбари ва бевосита ҳукумат эътибори асосида амалга оширилаётган ишларга нисбатан хайрихоҳ бўлиш, берилаётган эътибор инсон манфаатига қаратилганини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва бу ишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этдилар.

Хусусан, тадбирда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, аҳоли ва айниқса ёшлар муқаддас динимизга ёт бўлган оқимлар ва ташкилотлар гирдобига кириб қолишининг олдини олиш, таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш, хотин-қизлар билан тизимли ишлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram




Сўх туманида Фавқулодда вазиятлар бўлимида профилактик суҳбат ташкил этилди

Куни кеча, Сўх тумани ФВБ да интизом ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва қонунбузарликларга қарши курашишда, жиноятчиликка қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиб уни такомиллаштириб бориш, шахсий таркиб ҳаётини ва соғлигини асрашда қўл остидаги барча куч ва воситалардан фойдаланиш, мансабдор шахсларни ҳамда ходимларни масъулиятини оширишга сафарбар қилиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник У.Бабажонов ва Фарғона ҳарбий прокурори ўринбосари Адлия подполковниги О.Шерматовлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни ўтказилди.

Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник У.Бобожонинг сайёр қабули олиб борилди.

Сайёр қабулда иштирокчилар томонидан 13 та мурожаат йўлланди уларнинг 11 таси жойида ҳал этилган бўлса, 1та мурожаат ҳозирда белгиланган тартибда ўрганилмоқда. 1 та мутожаат тегишлилиги бўйича тушунтирилди.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram




Зангат маҳалласидаги ички йўлларни асфальтлаштирилишга салкам 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилади

Таъкидлаш лозим, аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш йўналишида бизнинг туманимизда ҳам арзирли ишлар амалга оширилмоқда. Турли давлат дастурлари ва лойиҳалар асосида амалга оширилаётган хайрли ишлар энг аввало қишлоқ инфратузилмасини яхшилашга қаратилган, пировард мақсад эса, аҳоли оғирини енгил қилиш ва фуқаролар манфаатини ҳимоялашдан иборат.

Зангат маҳалла фуқаролар йиғинида ўтган 2024 йили кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Турли жабҳалардаги муаммоларни бартараф этилишига эришилди. Бундай хайрли ишлар бу йили ҳам маҳаллада ўзининг мантиқий давомини топаётир.

Жаҳон банкининг "Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси" доирасида айни кунда Зангат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларни асфалтлаштириш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган. Маҳаллада бугунги кунда "Муҳаммадсидиқ қурилиш инвест" МЧЖ томонидан асфальтлаштириладиган кўчаларни тайёрлаш ишлари олиб борилпяти.

Кўчаларга шағал қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда ва бу ишлар табиийки, жамоатчилик назорати остида олиб бориляпти. Лойиҳа доирасида маҳалладаги 6,5 километр масофадаги йўллар асфальтлаштирилади ва бу ишларга салкам 3 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Сўх тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿https://t.me/suxliklars

🌍Веб сайт|💬Facebook|✅Telegram| 📹Youtube |📸 Instagram



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.