Ўғирланган болалик
Ўша куни Эргаш акага қўнғироқ қилган экансиз-а? Санжарбек синаш мақсадида атайлаб савол берди. Нима хусусида гаплашгандинглар?
Менми? эътироз қилди Замир қошлари чимирилиб, қўнғироқ қилганим йўқ. Адашмаяпсизми?
Якшанба куни Эргаш тракторчига балиқчилик хўжалиги қоровулхонасидан қўнғироқ бўлган экан. Биз ўша куни қоровулхонага кирган барча билан гаплашдик. Ҳеч ким қўнғироқ қилмаган. Дарвешали бобо сизнинг қоровулхона телефонидан ким биландир гаплашганингизни айтди. Ҳар ҳолда, қўшнингиз нима ҳақда гаплашгандинглар?
Тўғри, мен қоровулхонадан Мансурга қўнғироқ қилдим.
Қўл телефонингиз бўлатуриб, нега бошқа телефондан фойдаландингиз?
Ҳисобимда пул камроқ эди. Телефон ўчиб қолмасин деган мақсадда.
Раҳимжон пиёлага чой қуйиб, гувоҳга узатди. Замир қалтироқ қўллари билан пиёлани олиб, ичмасдан стол устига қўйди.
Сиз хўжаликка қачон боргандингиз? Соат ўн иккиларда
Мансур билан хайрлашгандан сўнг уйингизга қайтдингизми?
Ҳа, якшанба куни бошқа қаерга ҳам борардим. Уйдагиларга балиқ ваъда қилгандим, тушликка қовуриб едик.
Гувоҳга жавоб бергач, терговчилар таассуротларини ўртоқлашишга киришдилар:
Буни қаранг, шунча вақтдан буён шуғулланиб, Замирнинг шахси тўғрисида ҳеч нарса билмас эканмиз-а! деди Санжарбек деразадан кўз узмай.
16 Ўғирланган болалик
241
Мен ҳам ҳайрон қолдим, ҳеч ким айтмаганини қаранг! Лекин бунинг ишга нима алоқаси бўлиши мумкин? елкасини қисди Раҳимжон.
Алоқаси бўлганда қандоқ! Замир Эргаш тракторчидан кейинги асосий гумондорлардан бири. Унинг руҳий ҳолатини билиш биз учун жуда муҳим. Уйланиш хусусида гап очилса, ғазабини жиловлай олмай қолади, деди. Нега шунақа? Сабаби аниқ йигит бир умр етимлигидан, ота-онам деб юрган инсонлар аслида унга етти ёт бегона эканлигидан эзилиб яшаган, бошқалар қатори уйлана олмаслигининг сабабини ҳам шунда деб билган. Шу сабабли кимки уйланишдан гап очса, кўзига балодай кўринган, иззат-нафсига теккандай, ғурурини оёқ ости қилгандай, ўзини ҳақоратлангандай ҳис қилган. Бундайлар ташқи кўринишидан ювошга ўхшаса-да, аслида анчагина жиззаки, дарғазаб бўлишади. Энг ёмони, руҳий тушкунлик ўша шахсда одамларга, бутун жамиятга нафрат туйғусини келтириб чиқариши мумкин. Мана нима учун айрим қотилликларда мотив бўлмайди.
Гапларингизга тушунгандай бўлаяпман, тан берди Раҳимжон.
Яна бир нарса, Санжарбек стол устидаги календарни қўлига олди, шу пайтгача эътибор қилмаган эканман, қаранг, Барно ҳам, Нуриддин ҳам якшанба куни йўқолган. Эргашнинг йўқолиши ҳам айнан якшанба кунига тўғри келаяпти. Бу ерда бирор боғлиқлик борга ўхшамаяптими?
Ростдан ҳам елкасини қисди Раҳимжон, балки шунчаки тасодифдир.
Бўлиши мумкин, деди гуруҳ раҳбари овозига расмий тус бериб, Раҳимжон, шу йигит билан шахсан ўзингиз шуғулланасиз. Замирнинг шахсини, руҳий ҳолатини чуқурроқ ўрганишга тўғри келади. Якшанба куни балиқчилик хўжалигидан қайтгач, унинг қаерга борганлигини,
242
нима билан шуғилланганлигини дақиқама-дақиқа аниқлаш лозим. Орқасидан кузатув қўйиш, телефон сўзлашувларини эшитишни ташкил этиш зарур.
Тушунарли! Раҳимжон топшириқни қайд дафтарига ёзиб олгач, сўради Санжар ака, нима, сиз қотилликни Замир қилганлигига ишончингиз комилми? Қўлимизда унга нисбатан ҳеч нарса
У ҳам гумондорлардан бири, лекин у анчагина пухта, сиртига сув юқтирмайдиганлар хилидан. Мураккаб шахс. Унга алоҳида эътибор қаратаётганимнинг сабаби ҳам шунда. Бошқа тарафдан қараганда Эргаш йўқ, Замирдан бошқа пичоққа илинадиган гумондорнинг ўзи мавжуд эмас-ку!
Россиядан жавоб келган дегандингиз, нима дейи- шибди? гапни бошқа ёққа бурди Раҳимжон.
Ҳа, Эргашга ижобий тавсифнома беришибди, гуруҳ раҳбари стол устидаги ҳужжатни ҳамкасбига узатди. Хизмат давомида бир неча бор тақдирланган, интизомий чорага тортилмаган. Дарвоқе, Замир ҳарбий хизматда бўлганми?
Йўқ, хизматда бўлмаган, оилада ягона ўғил фарзанд бўлганлиги боис чақирилмаган шекилли.