Судьялар олий мактаби | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Судьялар олий мактабининг
расмий Telegram канали
Веб-сайт: sudyalaroliymaktabi.uz
Instagram: instagram.com/sudyalaroliymaktabi/
Facebook: facebook.com/sudyalaroliymaktabi/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Айни дамда Судьялар олий мактаби томонидан Меҳнат низоларига доир ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судьялар учун масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри судларининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Меҳнат шартномаларни тузиш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномаларини ўзгартириш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ низолар,” “Интизомий жазоларни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриш”, “Иш ҳақини ундириш билан боғлиқ низолар” мавзулари бўйича машғулотлар Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва меҳнат ҳуқуқи бўйича экспертлар иштирокида ўтказилди.


Жорий йилнинг 30 апрель куни Судьялар олий мактаби томонидан Интелектуал мулк ҳуқуқи билан боғлиқ низоларга доир ишлар бўйича судьялар учун масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар, шаҳар, туман жиноят ишлари бўйича судлари судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Товар белгисидан реал ва номинал фойдаланиш оқибатлари: суд амалиёти”, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар. Интелектуал мулк ҳуқуқи объектларини ҳуқуқий ҳимоя этиш ва уни бузганлик учун жавобгарлик” ва “Интеллектуал мулкни ҳимоя қилишда амалиётдаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзулари бўйича машғулотлар малакали судьялар ва интелектуал мулк бўйича ҳуқуқшунос экспертлар иштирокида ўтказилди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Аввал хабар берганимиздек, Судьялар олий мактабида Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Божхона қўмитаси ҳузуридаги Божхона институти ҳамкорлигида амалий семинар-тренинг ташкил этилган эди.

Семинар тренинг тавсилотлари "Ўзбекистон 24" телеканали орқали узатилди.


Жорий йилнинг 28 апрель кунидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий мактабида Судьялар олий кенгашининг "Айрим судьяларни раҳбарлик лавозимларига номзодлар захирасига қабул қилиш тўғрисида"ги қарори асосида раҳбарлик лавозимларига кадрлар захирасига олинган судьялар учун қайта тайёрлаш курсларида дарс машғулотлари бошланди.
Қайта тайёрлаш курсида судьяларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш, иш жараёнида вақтни бошқариш, муайян муаммоларга ўз вақтида ечим топиш, аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиш кўникмаларни шакллантиришга оид назарий ва амалий машғулотлар ўтказилади. 
Ўқув машғулотлари Олий суд судьялари, Судьялар олий кенгаши судьялари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти судларининг тажрибали судьялари, ҳуқуқшунос олимлар, малакали психологлар ва катта тажрибага эга суд фахрийлари томонидан ўтказилади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Олдинроқ хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби вакиллари ҳамда бир гуруҳ судьяларимиз Туркиянинг Анкара шаҳрида жойлашган Адлия академиясида “Вояга етмаганларга нисбатан одил судлов” мавзусида ташкил этилган халқаро ўқув курсида иштирок этишмоқда. Ушбу ўқув курси тафсилотлари Туркиянинг марказий телевиденияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди.


Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий мактаби вакиллари, жиноят ва фуқаролик судлари судьяларидан иборат Ўзбекистон делегацияси аъзолари Туркиянинг Анкара шаҳрида жойлашган Адлия академиясида “Вояга етмаганларга нисбатан одил судлов” мавзусида ташкил этилган халқаро ўқув курсида иштирок этишмоқда.

Ўқув курси Туркия Адлия академияси ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентиги (TIKA) ҳамкорлигида Туркияда халқаро таълим дастури доирасида Ўзбекистон ва Қирғизистон республикалари суд ҳокимияти ходимлари учун ташкил этилган.

Ташрифдан мақсад- муассасалар ўртасида Туркияда халқаро таълим дастури орқали яқин ҳамкорликни давом эттириш, болалар ҳуқуқи соҳасида ўзаро билим ва тажриба алмашиш, мамлакатларимиз ўртасидаги суд-ҳуқуқ ҳамкорлигининг янги имкониятларини ўрганишдан иборат.

Ўқув курсининг очилиш маросимида Туркия Адлия академияси президенти Бекир Алтун, TIKA ташкилоти раҳбари ўринбосари Рахман Нурдун, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди раиси Толибжон Обидов ва Қирғизистон Республикаси Олий суди судьяси Кумушбек Жоомартовлар маъруза билан иштирок этишди.

Ўқув курси ўз ишини 1 майга қадар давом эттиради.


Жорий йилнинг 26 апрель куни Судьялар олий мактабида Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Божхона қўмитаси ҳузуридаги Божхона институти ҳамкорлигида амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингда Божхона институтининг "Юриспруденция" таълим йўналишида билим олаётган 3-босқич курсантлари иштирок этди. Судьялар олий мактаби раҳбарияти ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан тренинг давомида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотлар, Судьялар олий мактаби фаолияти, судларнинг иш фаолияти ва ҳозирги кундаги амалиёти хусусида тушунтиришлар бериб ўтди.
Тадбир давомида курсантлар томонидан иқтисодий суд иш бўйича суд муҳокамаси жараёни ҳам ташкил этилди.


Қисқа муддатли ўқув-курслари давом этмоқда

Жорий йилнинг 25 апрель куни Судьялар олий мактаби томонидан Меҳнат низоларига доир ишлар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судьялар учун навбатдаги масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курси ташкил этилди.
Мазкур ўқув курси Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Cудьялар олий мактаби ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида Zoom электрон платформаси орқали ташкил этилган бўлиб, унда Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари судларининг фуқаролик ишлари бўйича судьялари иштирок этди.
Масофавий (онлайн) қисқа муддатли ўқув курсида “Меҳнат шартномаларни тузиш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномаларини ўзгартириш билан боғлиқ низолар”, “Меҳнат шартномасини бекор қилиш билан боғлиқ низолар,” “Интизомий жазоларни қўллаш билан боғлиқ низоларни кўриш”, “Иш ҳақини ундириш билан боғлиқ низолар” мавзулари бўйича машғулотлар Олий суд судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ва меҳнат ҳуқуқи бўйича экспертлар, адвокат иштирокида ўтказилди.



9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.