«Биип, биип...» Э, ярамаслар, яна ўша нарсани тикиб қўйишибди.
Шкафни очиб, осилган кийимларни бирма-бир тита бошладим. «Биип, биип, биип...» Товуши бунча совуқ? Асабни адо қиляпти! Нима кераги бор?! Ҳа, мана топдим - костюмнинг ички чўнтагида худди заҳирадаги тугмачадек қадалган экан. Қандай ўчираман буни? Қаерини босиш керак? Тўхтамай бипиллаб қулоғимни еди-ку бу!
Бир амаллаб мосламани кийимдан узиб олдим. Тирноғим билан чиғаноқ очгандек ажратяпман... Ажралди. Ичида биргина сим ва қандайдир чипга муҳрланган қўрғошин. Симни уздим. Бўлди, энди товуши чиқмайди. Қутулдим.
«Бииип, бииип, бииип!!!»
Вой, нима бўляпти ўзи? Полга ўша нарсани уриб, оёғим билан янча бошладим. Ўчмади. Хонадан чиқиб кетдим. Товуш таъқиб қила берди. Нимадир бўлди... Қоронғулик. Ёнимда телефонимнинг уйғотгичи бипиллаб ётган экан. Ҳайрият! Ҳайрият!
Ўтириб, ўйга толдим. Тавба... Қанчадан-қанча "муаммоларимизни" мана шундай ўчирмоқчи бўламиз. Уйғониш кифоя экан.