#қонунчиликдаги_янгиликлар
Энди ишламаган* корхона ҳисобот топширмагани учун жаримага тортилмайди
Корхона молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблашда қуйидалар мезон бўлади:
🔸давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 ой мобайнида банк ҳисобварақлари очилмаганлиги (аввал ушбу мезон бўлмаган);
🔸 рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 ой ичида банк ҳисобварақлари очилган, лекин 6 ой мобайнида (амалда 9 ой эди):
▫️пул айланмаси бўлмаган;
▫️ЭҲФ расмийлаштирмаганлиги, онлайн назорат-касса машиналари, виртуал касса ҳамда маркетплейс тўлов тизимидан фойдаланмаган;
▫️ташқи савдо операцияларини амалга оширилмаган.
Бундай корхоналар:
▪️солиқ органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 1 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади.
▪️1 йил давомида (амалда 3 йил) фаолияти тикланмаса, улар давлат реестридан автоматик чиқарилади.
Ҳаракатсиз режимдаги корхоналарга солиқ ҳисоботи топширилмаган деб чора кўрилмайди.
Энди ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашда рейтинг кўрсаткичлари тадбиркорлик субъектлари сонига нисбатан эмас товар айланмасини амалга оширган тадбиркорларнинг улушига нисбатан белгиланади.
Товарлар импортида ва реализациясида тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш имконияти энди рейтингда «ВВВ» ва ундан юқори тоифадаги тадбиркорларга ҳам берилади.
👉ПФ-214-сон, 10.12.2024 й.
*давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб фаолият юритмаган ва эгалигида мулки бўлмаган тадбиркор.