#ҚҚС #кешбэк
Тўланган ҚҚСдан тадбиркорда кешбэк 📢
Мехмонхона, кафе ресторани борлар ёки туроператорлар бу янгилик сиз учун!2024 йил 1 октябрдан туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга бюджетга тўланган
ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.✔️Бунда туроператорлар томонидан кўрсатилган хизмат учун чет эл
валютадаги тушум жами тушумнинг камида 80 % ташкил этиши керак.
2025 йил 1 январдан кешбек умумий овқатланиш корхоналарига ҳам берилади.
Бунда ойлик товар (хизмат)ларни реализация қилиш бўйича айланманинг
нақд пулсиз қисми:
✔️60 %дан 🔺– тўланган ҚҚСнинг 40 %;
✔️60 %дан 🔻бўлса– тўланган ҚҚСнинг 20% қайтарилади.
ҚҚС 1 иш кунида солиқ органи хулосаси асосида Ғазначиликдан тадбиркорнинг ҳисобрақамига ўтказилади.
⏳Тадбиркор солиқ ҳисоботини тақдим этгандан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилишга ҳақли.
Кешбэк учун шартлар тўлиқ бажарилиши керак‼️
✔️ҳисобот даврида ҚҚС ҳисоботига мувофиқ ҳисобланган солиқ бюджетга тўлиқ тўланганда;
✔️ҳисобот даврида умумий овқатланиш, туроператорлик ёки меҳмонхона хизматларини кўрсатиш бўйича товар айланмаси жами товар айланмасининг 90 %дан кам бўлмаганда;
✔️ЭҲФда ёки касса чекларида сотилган товар (хизматлар) номенклатураси ҳамда фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига ёки амалга ошириладиган турларига мувофиқ бўлган идентификация кодлари (МХИК)кўрсатилганда.
Шунингдек,
2024 йил 1 декабрдан умумий овқатланиш корхоналари жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилинганда далолатнома электрон расмийлаштиради.
✍️Далолатнома солиқ тўловчининг шахсий кабинети ёки Soliq мобиль иловасида электрон шакллантирилади ва сотувчи (жисмоний шахс) томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.
✔️Ушбу далолатнома кирим ҳужжатларига тенглаштирилади.
каналга уланиш👉
https://t.me/soliqqomitasi