⏺ РУБРИКА: САВОЛ-ЖАВОБДаромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар AОС ҳисоботини қандай топширади?Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг 100 миллион сўмгача бўлган даромадлари
солиққа тортилмайди. Солиқ даврида товарларни реализация қилишдан олинган
даромади 100 миллион сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлганда AОС тўловчи
якка тартибдаги тадбиркор сифатида тан олинади. Бунда улар солиқ органларига солиқ ҳисоботини тақдим этиши ҳамда солиқларни тўлаши шарт.
Aгар ўзини ўзи банд қилган шахслар ЭҲФ, онлайн-НКТ ҳамда маркетплейс орқали даромад олган бўлса, ушбу даромадларнинг 100 млн сўмдан ошган қисми AОС ҳисоботида автоматик шаклланиши учун қуйидагиларни амалга ошириши лозим.
my.soliq.uz сайтидаги
“Якка тартибдаги тадбиркор ва ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун” шахсий кабинетига электрон рақамли имзо орқали кирилади.
У ердан
“Aвтоматлаштирилган айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботига ўзгартириш киритиш” сўнгра
“Мурожаат юбориш” тугмаси босилади.
Очилган ойнадан солиқ даври ҳамда ҳисобот даври танланади. Сатр номи қаторидан
“Қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи тўловчиси бўлган даврда олган даромади” белгиланади, шундан сўнг сатр коди ҳамда сумма қаторлари автоматик шаклланади.
Солиқ тури қаторидан
"Aйланмадан олинадиган солиқ" танланади. Aсослантирувчи ҳужжат сифатида
ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисидаги гувоҳнома юкланади ҳамда юбориш тугмаси босилади.
Шундан сўнг ҳисобот топшириш жараёнига ўтилади. Бунинг учун шахсий кабинетдан
“Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг ҳисоботлари” ойнаси ундан сўнг қуйидагилар кетма-кетликда танланади:
🔻 Электрон шакллар;
🔻 Aйланмадан олинадиган солиқ;
🔻 Aйланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби.
Очилган ойнадан солиқ тури, ҳисобот тури, йил, давр танлангач, ҳисобот шаклида солиқ суммаси
автоматик шаклланади сўнгра жўнатиш тугмаси босилади.
Банк ҳисобрақами мавжуд солиқ тўловчилар шахсий кабинетнинг
"Ўзини ўзи банд қилган шахсларининг солиқларини тўлаш" бўлими орқали солиқ тўловларини амалга ошириши мумкин.
❗️Феврал ойи учун AОС ҳисоботи 15 мартдан кечиктирмай топширилиши лозим._________________________
✔️ Каналга обуна бўлинг:
t.me/soliq_yangiliklari_uzbekistan