#Мақола #Ихтилофлар #Раддия
#Мавзу: ИХТИЛОФ
Бир куни Имом Шофеий роҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига ёши улуғ бир қария кириб келди. Имомни саволга тутиб, шундай деди:
-- Аллоҳнинг динига далилинг ва ҳужжатинг недир?
Шофеий жавоб берди:
-- Аллоҳнинг китобидир.
-- Яна нималар?
-- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидир.
-- Сўнг қайсилар?
-- Умматнинг иттифоқидир.
-- Умматнинг иттифоқидир, деган гапни қаердан олдинг.
Шофеий сукут қилдилар. Қария эса унга тикилиб, шундай деди:
-- Сенга уч кун муҳлат бераман. Сўзингни исботини топиб берасан.
Шофеий уйларига кетдилар. Тинмай ўқидилар, изландилар. Уч кундан сўнг, у кишининг илм мажлисларига ҳалиги қария келиб, салом берди ва ўтирди. Имом унга қараб шундай деди:
-- Сизнинг сўзингиздан кейин, уч кун давомида Қуръонни тўлиғича уч мартадан ўқидим, ҳатто Аллоҳ мени бир оят билан илҳомлантирмагунча. Бу Нисо сурасидаги 115 оят эди. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: "Ким ўзига ҳидоят равшан бўлгандан кейин Пайғамбарга хилоф қилса ва мўминларнинг йўлидан бошқа йўлга юрса, кетган томонга қўйиб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандоқ ҳам ёмон жой!".
Шофеий оятни ўқиб бўлиб, хулосани айтди:
-- Ким мусулмонларнинг уламолари иттифоқ қилган нарсага саҳиҳ далилсиз ихтилоф қилса, Аллоҳ таоло уни дўзаҳга киритади.
Қария Шофеийнинг сўзларини эшитиб:
-- Тўғри айтдинг -- деди.
Қодирхон Умурзақов,
Поп тумани "Муҳаммаджон қори" жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR