#Мақола #Салафий #Раддия
Ҳанафий мазҳабида жума намозидан аввалги ва кейинги суннат намозларининг баёни
Фарз намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган равотиб суннат намозлари. Нима учун бу намозлар мавъизага илова қилиняпти? Чунки уларнинг аҳамиятини эслатма қилиб турмасак, дин душманлари бизни ана шу мўътабар суннатдан ҳам узоқлаштиришга ҳаракат қилишяпти. Сохта салафийлар, бемазҳаблар кўпайган сари масжидларда суннат намозларни ўқимаслик ҳолатлари, жамоатдан узоқлашиш, масжидда фарз намоз ўқилгач, суннат намозини ўқимасдан намойишкорона чиқиб кетиш ҳолатлари кўпайиб қоляпти. Шунингдек, сафарда суннат намозлар ўқиладими-йўқми деган саволлар ҳам кўпайиб қолди. Биз бугун ҳанафий мазҳаби бўйича беш маҳал намознинг суннатларига муносабатимиз қандай бўлиши кераклиги ҳақида гаплашиб ўтамиз. Биз бу намозларни ўқишни суннати муаккада, яъни таъкидланган суннатлар деймиз. Уларнинг ҳукми вожиб ўрнида бўлади. Беш маҳал намознинг суннатларнинг нақадар муҳимлигига имом Термизий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилган, «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари 12 ракат суннат намози ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади», деган ҳадисни далил қилиб келтирадилар. Равотиб суннат намозлар пешиндан олдинги 4 ракъат, пешиндан кейинги 2 ракъат, шомдан кейинги 2 ракъат, хуфтондан кейинги 2 ракъат ва бомдоддан олдинги 2 ракъат – жами 12 ракъат бўлади. Уларни тарк этган киши маломат қилинади, ўқиган одам савоб олади.
Шарифжон Юнусов,
Чортоқ тумани "Ҳазрати ибн Аббос" жоме масжиди имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR