Ҳикоя қилишларича, бир гуруҳ араблар овга чиқишди, уларнинг йўлида урғочи сиртлон(гиена) учраб қолди(араблар уни "Умми Омир" деб аташарди). Унинг изига тушишди. Сиртлон бир кўчманчи арабнинг уйига кириб олди. Араб уни иссиқдан ҳориган ва кучсизланганини кўрди, ҳамда, паноҳ сўраб келганини англади. Қиличини суғуриб, таъқиб қилиб келаётганларга чиқди ва:
— Нима қиляпсизлар? -деди.
Овчилар:
— Биз уни қувиб келаётгандик, ушламоқчимиз- дейишди.
Арабнинг бағрикенглиги тутиб кетиб:
— Энди у менинг ҳимоямда, то бу қилич қўлимда экан, унга бирортангиз тега олмайсиз! — деди ва уларни қайтариб юборди.
Араб сиртлоннинг очлигини кўриб, сигирини соғиб, унга ичирди. Сиртлон сутни ичди, қорнини тўйди, кучга тўлди ва саломатлигини тиклади.
Тун бўлди, бадавий араб қилган яхшилигидан мамнун бўлиб, уйқуга кетди. Тун ярим бўлганда бу ёввойи ўз хулқига биноан, арабга ташланди, қорнини ёриб, қонини ичди ва кетди.
Эртасига бадавийнинг амакиваччаси келиб қолди, қариндошининг ўлдирилганини кўрди. Бу ишни ваҳший ҳайвон қилганини тушуниб, унинг изидан тушди ва охир-оқибат топиб, уни ўлдирди...
Шу воқеа муносабати билан араблар орасида "Ким яхшиликни ўз аҳлига қилмаса,
У "Умми Омирни" паноҳига олган бадавийдек оқибат кўради" деган сўз мақолга айланди.
"У ҳимоясига олди, егулик берди, сигирларининг сутлари билан сийлади. Лекин сиртлон семиргач, тишларини қайраб, қорнини тўйғизганнинг устига ташланди, уни ёриб ташлади. Билиб қўйинг, ёмонга яхшилик қилганнинг оқибати мана шундай бўлади." дейишди...
Ҳикоя яҳудийларга ёрдам берган Фаластинликларни эслатади...
Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)
@softabobat
https://t.me/SalimAYYUBIY