Postlar filtri


🇺🇸🇨🇳 АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Жон Рэтклифф коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги разведка маълумотларини ошкор қилди.

Унга кўра, CОVID-19 Хитойнинг Ухан шаҳридаги биологик лабораториядан тарқалган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Фуқаролар орган ходимларини тасвирга олиши ва тарқатиши мумкин” — Сенат баҳсларга сабаб бўлган қонунни маъқуллади

“Қонуннинг олдинги таҳриридан фарқли равишда орган ходимларини фото ёки видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмаяпти”, дейди сенатор Қутбиддин Бурҳонов.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


2025 йилда аҳоли яшаш пунктларидан ўтган автомобил йўлларидаги 80 дан ортиқ пиёдалар ўтиш жойларида светофор ўрнатилади. Амалдаги мавжуд светофорлар реконструкция қилинади.

Шунингдек, аҳоли пунктларида пиёдалар ҳаракатланиши учун 350 кмдан ортиқ пиёдалар йўлаклари қурилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


2025 йилда камида 70 мингта хонадон учун ипотека кредити тақдим этиш, шундан 30 минги учун кредитни бошланғич бадал учун бюджетдан субсидия тўлаб, даромади юқори бўлмаган оилаларга бериш вазифаси қўйилди.

Соҳада яширин иқтисодиётни янада қисқартириш учун янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кэшбек қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркинжон Турдимов Сирдарёда дастлабки иш фаолиятини касалхоналардаги шароитлар билан танишишдан бошлабди

“Халқимизни ўзимиз шилиб олиб, яна муттаҳам қилиб, кейин давлат ёмон, деяпмиз... Ким ёмон, давлат ёмон...”

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


2025 йилда ҳудудларда 16 та автовакзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇿 Ўзбекистоннинг 2022 йилдан буён Марказий Осиё мамлакатларига киритган сармояси қарийб 7 бараварга ошган

2024 йилнинг I ярми якунларига кўра, республиканинг минтақанинг бошқа мамлакатларида тўпланган инвестициялари ҳажми $164 млн.га етди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида юзни ёпадиган диний либослар кийишни тақиқловчи қонунни имзолади.

Ўзбекистонда ҳам 2023 йилда жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонун қабул қилинган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇰🇷🇰🇵 Жанубий Корея Шимолий Корея таҳдидларига қарши мудофаани кучайтириш учун Исроилнинг Темир гумбазига ўхшаш ўзининг ракетага қарши мудофаа тизимини расман ишлаб чиқишни бошлади.

Ҳукумат артиллерия снарядларини тутиб олиш учун мўлжалланган, 12 км гача бўлган паст баландликдаги ракетага қарши мудофаа тизимини (LAMD) ишлаб чиқиш учун 2028 йилгача 329 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


📢 Яхши янгилик!

Энди банклар муддати ўтган қарздорлик вужудга келганда судга кредитнинг шу қисми учун даво аризасини киритади. Шундан кейин ҳам қарздорликни тўламаса ёки тўлов графигига амал қилмаса тўлиқ кредит суммасини ундириш учун даво киритиши мумкин бўлади.

Жуда яхши ташаббус бўлибди. Амалиётда аҳолимиз арзирли сабабларга кўра, ипотека кредитини маълум бир муддат тўламаса ҳам айрим хусусий банклар томонидан судларга кредитнинг умумий суммасига нисбатан даво аризаси киритилар эди. Натижада, айтайлик ўзи 2 млн ойлик тўловни тўлашга қобилияти бўлмаган фуқарога суд томонидан 5-6 млн давлат божи ундириш бўйича қарор чиқарилар эди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Назира Мухторова Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси лавозимига сайланди.

Бугунга қадар у Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ҳозирда фақатгина юқори палата Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси лавозими вакант бўлиб қолмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Ўзбекистонда 2021-2024 йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерлари қариб 70 минг гектарга, суғориладиган ерлар эса 30,6 минг гектарга камайган.

Суғориладиган ерларнинг шу тартибда ўзгаришининг давом этиши истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига катта хавф туғдириши мумкин. Шу боис, Ер кодексига киритилаётган ўзгартириш билан суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифаларига ўтказилишининг олди олинмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇸 Бугун Трамп Вашингтонда инаугурация қилинади ва АҚШнинг 47-президентига айланади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Сурхондарёдаги автомактабларга лицензия бериш бошланди

6 январь куни Сенатор А.Эшмуратов томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Сурхондарё вилоятидаги бирорта автомактаб фаолияти лицензияланмагани бўйича сўров юборилган эди.

Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу сенатор сўровига жавоб юборилган.

Унга кўра, 2025 йил 7 январь куни Сурхондарё вилоятидаги “Ватанпарвар” ташкилотига қарашли 14 та автомактабнинг лицензия олиш учун берилган мурожаати ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан электрон тизим орқали қабул қилинган.

2025 йил 16 январь куни “Ватанпарвар” ташкилоти Музработ туман ўқув спорт техника клубига, 17 январь куни “Ватанпарвар” ташкилоти Денов автомактабига ҳамда Узун ўқув спорт техника клубларига лицензиялар берилган. Ҳозирда қолган автомактабларга ҳам лицензиялар берилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Тошпўлатов Бекзод Турғунович Жиззах вилояти Зарбдор туман ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Тошпўлатов вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Binance платформаси Ўзбекистонда расман иш бошлайди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Binance томонидан Ўзбекистон фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш масаласини ҳал қилибди.

Агентлик хабар беришича, Ўзбекистон резидентлари Binance платформасига “COINPAY” МЧЖнинг тегишли ресурслари орқали киришларига имконият берилади.

Тизимни ишга тушириш ҳамкорлар платформаларининг барча модуллари, жумладан, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашганидан сўнг амалга ошириш режалаштирилган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди

Ҳудудида ивестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев лавозимидан озод этилди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ingliz tilida gapira oladigan, lekin o‘zbekchani bilmaydigan sho‘rliklar paydo bo‘lyapti", — professor Qozoqboy Yo‘ldoshev

"Bizning odamlarimiz rus tili desa rus tilini, ingliz tili desa ingliz tilini, xitoy yoki koreys tilini o‘sha tilning egalari darajasida egallab olyapti.

O‘zbekcha gapira olmaydigan o‘risbashara o‘zbeklarimizni yaxshi bilasiz. Endi ingliz tilida gapira oladigan, lekin o‘zbekchani bilmaydigan sho‘rliklar paydo bo‘lyapti. Ertaga xitoycha yoki koreyschani egallab, o‘zbekchani bilmaydiganlar paydo bo‘lishi shubhasiz.

Fanlarni, texnikalarni egallash mumkin, lekin keyingi bosqichga chiqishi uchun insonning milliy ori va g‘ururi bo‘lishi kerak" — deydi professor Daryo muxbiri bilan suhbatda.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇨🇳 Хитой 10 йил ичида ядро каллаклари сони бўйича Россия ва АҚШга етиб олади.

Хитой учинчи ядровий қудратли давлатга айланиш учун ҳарбий харажатларни оширишда давом этмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Хитой ва Замонавий Осиё институтининг “Хитой-2049: Футурологик таҳлил” ҳисоботига кўра, Пекин 2035 йилга бориб Россия ва АҚШнинг ядро арсеналлари даражасига етиши мумкин.

Булар стратегия қитъалараро ракеталар ва сунъий интеллект, гипертовуш ва лазер қуроллари каби технологияларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.