Postlar filtri


❗️Президент фармони билан:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши этиб қайта номланди.

Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юкланди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📢 Сирдарёликлар учун хуш хабар!

Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятида фуқаролар мурожаатлари учун янги ижро платформасини ишга туширибди.

Мурожаатдаги масала ҳал бўлгандан кейингина мурожаатчининг ўзи платформадан мурожаатни ёпар экан.

P.S: Ушбу амалиётни Республика даражасида қўлласа, Халқ қабулхонаси каби ўртада воситачилик қилаётган айрим идораларнинг керакги ҳам бўлмасди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇸🇺🇦 АҚШ амалда Украинани иқтисодий мустамлака қилишни талаб қилмоқда - The Telegraph

Хабар қилинишича, Вашингтоннинг сўровлари Киевда хавотир уйғотган, чунки улар Украина томони учун мақбул бўлган чегарадан анча ошиб кетган. “Афтидан, Трамп гўё АҚШ аллақачон берилган ёрдам эвазига Украинанинг миллий бойликларини тортиб олишга ҳақлидек иш тутмоқда”, — деб ёзади нашр.

Шунингдек, АҚШ Украина билан фойдали қазилмалар бўйича келишувда Германия Биринчи жаҳон урушидан кейин тўлаши керак бўлган товон тўлови ҳамда Иккинчи жаҳон урушидан кейин Берлин ва Токиога нисбатан жорий этилган санкциялардан ҳам ёмонроқ шартларни қўйди.

“Агар бу лойиҳа қабул қилинса, Трампнинг талаблари Украина ялпи ички маҳсулотининг Версал шартномаси бўйича Германияга қўйилган товон пулидан кўпроқ қисмини ташкил қилади”, — дейилади мақолада.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


❗️Олимлар сайёрани глобал исишдан қутқариш учун 1620 та ядро бомбасини портлатишмоқчи

Буни амалга ошириш учун инсоният шу пайтгача портлаганидан минглаб марта кучлироқ заряд керак бўлади. Улар 81 гигатонна қувватга эга ядровий қурилмани океан тубида портлатишмоқчи. Бу базальт жинсларини майдалаши керак, шундан сўнг улар карбонат ангидрид билан реакцияга киришиб, глобал исишни юзлаб йилларга кечиктиради.

Олимлар ҳатто жойни ҳам танлаб бўлишди — Жанубий океандаги Кергелен платоси. У ерда базальтнинг улкан конлари мавжуд, 6-8 км чуқурликдаги портлаш эса 800 атмосфера босимини яратади, шунда ядровий портлаш тасодифан Антарктидани йўқ қилиб юбормайди.

Олимларнинг фикрича, бомбалар деярли 4 триллион тонна базальтни майдалаши мумкин. Бу сўнгги 30 йил ичидаги CО2 чиқиндиларини тўлиқ ютиб юбориш учун етарли бўлади.

Лойиҳа 10 миллиард долларга баҳоланмоқда, битта портлаш эса 100 триллион долларлик зарарни олдини олиши мумкин.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Апрель ойида метан заправкаларда ҳам табиий газ учун улгуржи нарх оширилади

2025 йилда энергия ислоҳотининг навбатдаги босқичи амалга оширилади. Бунда юридик шахслар учун ҳам энергия таърифлари қўлланилади.

Натижада ишлаб чиқариш харажатлари ошади. Бу эса инфляцияга сезиларли таъсир қилади.

Апрель ойида газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари учун табиий газ улгуржи нархи оширилади.

Бу эса транспорт харажатларини қимматлашиши орқали маҳсулотлар нархи сезиларли кўтарилишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир қилиши мумкин бўлган бир қанча хатарлар мавжуд.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


#Биласизми

Юрак хасталиклари сабаб бевақт ўлимга юз тутувчилар хавф гуруҳида кашандалар, семизлар, камҳаракатлар, ичкиликка ружу қўйганлар етакчилик қилади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


📃 “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун қабул қилинади

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларда қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилмоқда. Лойиҳада:

🔹 Суғурталанган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўлаб берилиши;

🔹Суғурталанган жисмоний шахсларга вақтинчалик меҳнатга лаёқацизлик нафақаси тўлаб берилиши;

🔹 Суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловлар жорий этилиши каби имтиёзлар таклиф этилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇸🇷🇺🇺🇦🇸🇦 Эртага Ар-Риёдда АҚШ ва Россия расмий делегацияси иштирокида Украина бўйича музокаралар бўлиб ўтади

Манбаларга кўра, Ар-Риёдда 18 февраль куни Россия ва АҚШ делегациялари иштирокида Украина бўйича музокаралар бўлиб ўтади.

Зеленскийнинг Саудияга ташрифига ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. У ва Украина делегацияси музокараларда иштирок этиши ёки йўқлиги номаълум.

Айни вақтда АҚШ, Украина ва Россия вакиллари музокаралар учун Саудия Арабистонига етиб келган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


💲2024-йилда дунёдаги энг катта миллий ҳарбий бюджетлар (миллиард АҚШ долларида).

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇺🇦 Украинада сайловлар ҳарбий ҳолат тугаганидан камида олти ой ўтиб ўтказилади

Бу ҳақда “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Арахамия маълум қилди.

"Яна бир бор эслатиб ўтаман: биринчидан, ҳарбий ҳолат даврида Украинада сайлов ўтказиш имконсиз. Иккинчидан, Жан Моне диалоги доирасида мамлакатимиздаги барча фракция ва гуруҳлар етакчилари келишув имзолаган, унга кўра, сайловлар ҳарбий ҳолат тугаганидан камида 6 ой ўтиб бўлиб ўтади", – дея ўз Telegram каналида ёзди Арахамия.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Украина собиқ президенти Петро Порошенко Украинада сайловлар 2025 йил 26 октябрда бўлиб ўтишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, у бу маълумотни Президент офисидаги манбалардан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ҳамда ҳозирда сайлов бюллетенларини тайёрлаш устида иш олиб бораётган “Украина” босмахонасидан олган.

Жорий йилда Украинада сайловларнинг бўлиб ўтиши Трампнинг “тинчлик режаси” лойиҳасида ҳам тилга олинган эди. Ушбу режага кўра, президентлик сайлови август охирида, парламент ва маҳаллий кенгаш сайловлари эса 26 октябрда ўтказилиши керак.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Маҳаллалар йириклаштирилади, яъни бир нечтаси биттага бирлаштирилади

Айтишларича, Ўзбекистонда маҳаллалар йириклашуви бўлади, яъни бир неча маҳаллалар биттага бирлаштирилади. Бунинг натижасида, штатлар қисқариши ва бюджет харажатлари камайиши кутилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Шавкат Мирзиёев:

Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Тошкент йўлларида

2024 йил давомида Тошкент шаҳрида 1 280 та ЙТҲ содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган.

2023 йилда Тошкент шаҳрида ЙТҲлар оқибатида 95 киши ҳалок бўлди, улардан 10 нафари — болалар. 1248 киши (235 бола) жароҳат олди,
хусусан, 10 нафари умрбод ногирон бўлиб қолди.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

2022 йилда Тошкент шаҳрида 1200 та ЙТҲ содир бўлган. Унда 136 киши, жумладан, 17 нафар вояга етмаган вафот этган.


Ли Куан Ю: “Учинчи дунёдан — биринчисига. Cингапур тарихи (1965−2000)” китоби

Ли Куан Ю — Сингапур давлат арбоби, 1959 йилдан 1990 йилгача мамлакат бош вазири бўлган. Унинг раҳбарлиги остида ресурслари бўлмаган кичик оролдаги собиқ Британия мустамлакаси кучли иқтисодиёти, қулай сармоявий муҳити ва баркамол ижтимоий сиёсати бўлган юқори даражада ривожланган давлатга айланган.

2000 йилда Ли Куан Ю “Сингапур мўъжизаси” ҳақида мемуар ёзган ва учинчи дунёдан биринчи дунёга чиқиш стратегиясини батафсил баён қилган. Китобда Ли Куан Ю шаҳар-давлатни такомиллаштириш ва ривожлантириш учун қўйган қадамлари асосли хулосалар билан изчил тасвирланган.

Муаллиф, китобда фойдали тажрибага айланган хатоларни ҳам эслатиб ўтган. Шунингдек китобда ташқи сиёсатга катта эътибор берилади. “Учинчи дунёдан биринчисига” — бу мамлакат фаровонлигига қаратилган пухта авторитар бошқарув бўйича ажойиб дарслик ҳам ҳисобланади.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

P.S: Бразилия қамоқхоналарида хар бир ўқиб тугатилган китоб жазо муддатини 4 кунга қисқартиради.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Марказий Осиё халқларини кўп асрлик қардошлик ришталари намунаси

🇺🇿🇹🇷🇦🇿🇰🇿🇹🇲🇰🇬 Турдакун Ниязалиевнинг "6 давлат бир миллат" номли қўшиғи.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


🇧🇾🇷🇺🇺🇸Беларусда Озодлик радиоси журналисти Андрей Кузнечик, сиёсий фаол Елена Мовшук ва яна бир АҚШ фуқароси озод қилинди

Кузнечикнинг озод қилинишига Трамп маъмурияти эришди, деб ёзмоқда Озодлик радиоси.

Беларусда сиёсий фаол Елена Мовшук, шунингдек, исми ошкор этилмаган АҚШ фуқароси озод қилинди. Хориждаги Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская учаласи ҳам аллақачон Литвада эканини маълум қилди.

Кузнечик 2021 йил ноябрь ойида қўлга олинган. Журналист экстремистик тузилма ташкил этиш ёки унда иштирок этишда айбланиб, 2022 йил июн ойида олти йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Мовшук оммавий тартибсизликларда иштирок этгани ҳақидаги модда бўйича суд қилинган, деб ёзади Mediazona. Унга ҳам олти йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Ўзбекистон Жанубий Кореядан 6 та электропоезд харид қилади

Ўзбекистон темир йўл инфратузилмасини модернизация қилиш ва йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш мақсадида Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компаниясидан 6 та электропоезд харид қилади.

Жанубий Кореянинг "Hyundai Rotem" компанияси ишлаб чиқараётган электропоездлар замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, энергияни тежовчи, экологик хавфсиз ва йўловчилар учун қулай шароитлар яратишга мўлжалланган.

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar


Президент қарорига асосан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб таркиби тасдиқланди

Каналга аъзо бўлинг:👇
👉 https://t.me/siyosiyqarashlar

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.