Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан бугун Гулистон шаҳрида тантанали тадбир ташкил этилди.
Дастлаб Ислом Каримов шоҳ кўчаси бўйлаб улкан байроқ аскарлар кўмагида кенг ёйилиб "Юрт байроғи" майдонигача бўлган масофага олиб борилди. Ушбу жараённи вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.
"Юрт байроғи" майдонида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам билан самимий қутлади. Концерт дастури эса барчага байрамона кўтаринкилик бағишлади.
Sirdaryo.uz |
Telegram |
Facebook |
Instagram