Тахмин
Бор эдик...
Ё энди топилдик?..
Дум эмасмиз умуртқамасмиз...
Қумурсқани доғда қолдирдик
гарчи чиндан қумурсқамасмиз...
Бор эдик...
Ё энди топилдик?..
Нуҳ-ку йўқдир бордир кемамиз...
Йиртқични ҳам доғда қолдирдик
гарчи чиндан йиртқич эмасмиз...
Авлиёлар қилдилар тахмин
яратилиш қайтса изига
бермас эмиш ҳеч битта замин
тупроғидан одам жисмига...
Асқар МАҲКАМ
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Бор эдик...
Ё энди топилдик?..
Дум эмасмиз умуртқамасмиз...
Қумурсқани доғда қолдирдик
гарчи чиндан қумурсқамасмиз...
Бор эдик...
Ё энди топилдик?..
Нуҳ-ку йўқдир бордир кемамиз...
Йиртқични ҳам доғда қолдирдик
гарчи чиндан йиртқич эмасмиз...
Авлиёлар қилдилар тахмин
яратилиш қайтса изига
бермас эмиш ҳеч битта замин
тупроғидан одам жисмига...
Асқар МАҲКАМ
@shomuz - Yo‘limiz bir!