Самарқанддаги ариқларда пўқ оқиши давом этмоқда
Самарқанд шаҳар Қорасув массивида жойлашган 81-мактаб ёнгинасидаги ариқдан қизғиш рангдаги бадбўй ҳидли сув оқиб ўтяпти. Бу мактабга келиб-кетаётган ўқувчи ва ўқитувчиларнинг, шу кўчадан ўтиб-қайтувчи йўловчиларнинг кўнглини хира қиляпти.
Шу билан бирга, табиатга жиддий зарар етаётган бўлиши мумкин деган хавотир кўпаймоқда.
Айтишларича, бу манзаранинг ҳосил бўлишига қайсидир тадбиркорнинг хизмат кўрсатиш шохобчасидан чиқаётган чиқинди суви сабаб бўлаётган экан. Шаҳар масъуллари шу масалага тезроқ эътибор қаратишини сўраб қолардик, деб ёзяпти Zarnews.
Мотриддан тушишда аэропорт томонидан коттежлар ичра ўтган сойда пўқ оқиши ҳамон давом этмоқда. Шу менга алоҳида-алоҳида мурожаат қилганлар 7-8 киши бўлиб қолди. Ҳеч вақтим етмаяпти бориб ёритишга. Экологияю бошқа мутасаддиларнинг ҳам вақти бўлмаяпти шекилли. Бу манзара ҳам ўша томонда.
➡️ @shokirjonov