⚡️Ўқитувчига ҳурматсизлик қилган ўқувчига қонуний чора кўриб бўлмайди
❓Савол:
Assalomu alaykum. Men o’qtuvchiman. Bugun maktabda 11 sinflar uchun nazorat ishi oldim, bir o’quvchi birinchi navbatda 20 minut kechikib kirdi, so’ng nazorat ishini yozlasligini aytti г xohlagan bahongizni qo’ying deb menga tahdid qildi. savolim shundan iboratki men bunday o’quvchiga qanday qonuniy chora ko’rishim kerak. Javob uchun oldindan rahmat.
✅Юрист хизмати жавоби:
Ўқувчига сиз қонуний чора кўра олмайсиз. Бундай ҳолатда сиз мактаб психологи, ЎИБДЎ ва бошқа раҳбар ходимларни чақириб, далолатнома тузишингиз ва шу асосда ўқувчининг ота-онасини чақиртиришингиз мумкин.
Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан мактабга масъул бўлган миллий гвардия бўлимига ёки участка инспекторига ариза беришингиз мумкин.
❗️Бу вазиятда ўқувчига эмас, унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.
Таълим тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Шу билан бирга ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
👉 болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
👉 болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш шарт.
💁♂ Шуни ҳам айтиш керакки, агар ота-она мазкур мажбуриятларни бажармаса ёки бўйин товласа, бундай ҳолатда уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши:
➡️ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 5 баравари (375 000 сўмдан 1 875 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Обуна бўлинг
https://t.me/Yurtning_buyukligi_ilm_bilan