💥ЯЛПИЗНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Бу ўсимликнинг барглари таркибидаги ментол туфайли унутилмас ҳидга эга бўлиб, чойга тетиклантирувчи таъм беради. Ялпиз баргларида қон томирларини кенгайтирувчи моддалар мавжуд, шунинг учун улар мигренда ишлатилади, қон босимини пасайтиради ва қон айланишини меъёрлаштиради.
Ментол эфир ёғи бурун битишини юмшатади ва енгиллаштиради. С витамини иммунитет тизимини мустаҳкамлайди ва антиоксидант сифатида ишлайди.
➡️Ялпиз овқат ҳазм қилишни нормаллаштириш, танадан токсинларни чиқариб ташлашда самарали бўлиб, кўнгил айниш ва бош айланиши билан курашишга ёрдам беради.
Бу чой ташвишланиш, асабий тарангликда фойдалидир ва уйқусизликни енгишда ҳамда уйқуни яхшилашда қўл келади. Ялпиз ҳам тинчлантирувчи, ҳам тетиклантирувчи восита сифатида ишлатилади. Ҳаммаси дамламанинг қанча эканига ва ичилган чой миқдорига боғлиқ. Агар уни қора чойга аралаштириб дамласангиз, тонгда қувват беради, чарчоқни кетказади.
Батафсил: "Шифо-инфо" газетасида
🔔 Telegram | Instagram | Youtubе