Шифо-инфо


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚИШНИНГ ОСОН УСУЛИ

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#muhlis_muhlisni_davolaydi
ЗАЙТУН ЁҒИ БЎҒИМ ОҒРИҒИНИНГ ОДДИЙ ДАВОСИ

0.5 қошиқ зайтун ёғи, 2 ошқошиқ асал ва 1 ошқошиқ майдаланган денгиз тузи олинади ва яхшилаб аралаштирилади.
Аралашмани эмалланган идишда қиздиринг, бир ҳил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Ётишдан олдин оғриётган бўғим жойини манашу массани суртган ҳолда енгил массаж қилинг. Устини селлофен пакет билан маҳкамланг ва жун мато билан ўранг. Боғлам тонгда ечиб олинади

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"ШИФО-ИНФО" ГАЗЕТАСИ СИЗНИ КУТМОҚДА

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


"ШИФО-ИНФО"- ОДАМИЙЛИК МУЛКИ
Биз бу газетани 15 йилдан буён оилавий укиб фойдаланамиз, биз учун бу нашр оилавий шифокор булиб колган. Бу газетани Темур Маликни "Одамийлик мулки" китобига ухшатаман. Академик Саидахрор Гуломовни маколаларини оилавий мутолаа киламиз. Иймон шифоси. Гули Шайховани маслахатлари. Мирзамир Миршариповнинг тиббий кулланмаларини укиб хаётда куллаб келмокдамиз. Бу газета хакида канча ёзсак хам оз чунки уйдан чикмаган холда шу 70 ёшимда тиббий билим эгаси буляпман. Шифо-инфо соглом яшашни ургатадиган газета.
Фурсатдан фойдаланиб Шифо-инфо ходимларига уз миннатдорчилигимни билдираман. Омад ёр булсин доимо сог булишсин. Газетанинг йиллиги билан табриклайман.

Уринбаева Обида набираларим Жасурбек, Аббосбек, Элшод, Элмурод.

Тошкент вилояти Ангрен шахри Боги-сурх МФЙ, Кук-сарой кучаси 18-уй.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе
🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


⚡️22 декабрь – Энергетика ходимлари куни, яъни свет ўчмайдиган кун❗️

Тезроқ яқинлардан суюнчи олинг ва ушбу хабарни барча группаларга тарқатинг

P.S.: Агар, кимнингдир уйида свет ўчса, билингки ўша ҳудудда  байрам зўр бўлаяпти


🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ЭНЕРГИЯ БЕРУВЧИ ОЛУВЧИ ҲАРАКАТЛАР

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗КУЧ-ҚУВВАТ ТУГАШИНИНГ 8 АСОСИЙ САБАБИ

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖇ДОРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БУ БИЗНЕС!
❗БИЗНЕСНИ ОРҚАСИДА ФАҚАТ ПУЛ ТОПИШ ТУРАДИ.
✅БИЗНЕСДА ҲЕЧ КИМ СИЗНИ СОҒЛИГИНГИЗНИ ЎЙЛАМАЙДИ

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


"ШИФО-ИНФO" "СОҒЛИГИМИЗ ЧИРОҒИ"

"ШИФО-ИНФО" газетасининг янги нашрини чиқишини интиқлик билан кутамиз. Мен бу газетани 2013 йилдан бери ўқиб фойдаланиб келаман. Газета саҳифаларида ёритиб борилаётган қимматли маълумотлар айниқса профессор нутрисиолог Гули Шайхова, доришунос Мирзамир Миршарипов "Мухлис мухлисни даволайди" ва бошқа тавсиялар бизга жуда маъқул бўлябди. Мана шу газетани бизга тақдим этган севимли адибимиз Шароф Бошбековнинг охирати обод бўлсин. Биз жуда миннатдормиз.

Мухиддинова Замираҳон  синглиси ва набиралари билан.
Фарғона вилояти Фурқат тумани Қизил-қиёқ қишлоғи

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун, 21 декабрь мамлакатларда турмуш ўртоқлар куни нишонланади

Ушбу кунда барча жуфтликларга севги, ўзаро тушуниш ва оилавий яхшилик тилаймиз. Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға-бу вақт. Бу кунни севганингиз билан ўтказинг.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#muhlis_muhlisni_davolaydi
ҚОН  ТОМИРЛАРНИ ХАВФ-ХАТАРСИЗ  ТОЗАЛАЙМИЗ

Бунинг учун сизга 3-4 ошқошиқ гречка уни (гречка ун ҳолатига қадар эзилади, сиз кофе майдалагичдан фойдаланишингиз мумкин), бир стакан совуқ сув керак бўлади. Унни сувга қўшиб, яхшилаб аралаштиринг ва аста-секин бир литр қайноқ сув ҳам қўшиб, ҳамма нарсани яхшилаб аралаштиринг. Тахминан 5–10 дақиқа қайнатинг, оловдан олишдан олдин 1 ошқошиқ зайтун мойи қўшинг. 100–150 мл гречка желесини кунига икки марта нонушта ва кечки овқатдан ярим соат олдин ичиш керак, ҳар сафар ичгандан кейин 1 чойқошиқдан асал истеъмол қилиш керак.
Муолажа давомийлиги — 1 ой.

Лола ҚОСИМОВА,
уй бекаси, Андижон шаҳри

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ШАМОЛЛАШНИ ДАСТЛАБКИ БОСҚИЧИДАЁҚ ЙЎҚ ҚИЛАДИГАН ТАВСИЯЛАР

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#иймон_шифоси
ТИЛАНЧИГА  ПУЛ  БЕРМАСЛИК  КЕРАКМИ?
САВОЛ: — Йўлда тўхтатиб, уйга етиб олишимига пул бериб туринг, деб пул сўрайдиган одамлар жамиятда кўпайиб кетди. Деярли ҳар куни шундай одамлар олдимдан чиқади, ачинарлиси эса соппа соғ, навқирон йигитлар шу ишни қилишяпти. Уларга пул бериш жоизми ёки жоиз эмасми?
ЖАВОБ: — Тиланчилик касб эмас. Кимнинг бир кунлик ейдиган нарсаси бўлатуриб тиланчилик қилса ҳаром бўлади. Уларга берганлар ҳам ҳаромга сабаб
бўлишади. Бермаслик керак.
Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
«Шайх мухлислари» каналидан

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


"ШИФО-ИНФО"НИНГ САДОҚАТЛИ МУХЛИСИ
Тиббиёт дурдоналари девони "Шифо-инфо" журналини нашр бошланганидан буён "матбуот" дўконларидан харид қиламан. Дўконлар кўпайишини тарафдориман. Бу журнал оила аъзоларимга, қариндошларимга, танишларимга дармон келтирмоқда. Журналингиз нашри бошланганидан буён харид қиламан. Яна ташхис ва доктор журналларига хам харидорман. Афсуски илк нашрларингиз аввалги яшаган жойимда қолиб кетибди. Тахририят вa тахрир кенгаши ходимларига саломатлик тилаб, ишларида янги изланишлар, дардманларга шифо улашишда маслахатларини аямасинлар.

Мухлисингиз Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Гулобод мавзесида яшовчи 82 ёшли Комилов Бахтиёр

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


🌨Ассалому алайкум, Хайрли тонг

20-декабр Ўйинлар куни.

Юртимиз бўйлаб қор ёғмоқда, бугунги кунни қор ўйинлари билан ўтказинг

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅ТИЛ ИЧКИ ОРГАНЛАРНИНГ КЎЗГУСИДИР

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✅АГАР ФАРЗАНДИНГИЗ ТИШ ЮВИШНИ ЁҚТИРМАСА УНДА БУ ВИДЕОНИ КЎРСАТИНГ

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️"Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари донорлигига қарши кўрсатма бўладиган касалликлар рўйхати" Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3585, 17.12.2024 й.)



🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гиппократ айтган бебахо тавсияга риоя қилайлик:
"Еган  овқатингиз дори бўлсин, дори деб еганингиз хам овқат бўлсин" 

Овқат қачон дори бўлишини "Шифо инфо" газетасининг 51-сонида батафсил билиб олишингиз мумкин.

Саломатликка оид энг фойдали мақолалар билан тўлдирилган ушбу сон газета шохобчаларида

СИЗНИ КУТМОҚДА.

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе


#садоқатли_мухлис
ШИФОКОР ЯҚИНИМ - "ШИФО-ИНФО"
"Шифо-инфо " бизнинг оиламиз учун азиз ва қадрдон газета, уни 20 йилдан бери мароқ билан ўқиб келамиз. У оиламиз шифокори. Соғ-у саломат яшашни истаган, мақсад қилган ҳар бир инсон, ҳар бир оила бу газетажонни албатта мунтазам ўқиб боришлари керак.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси, пенсионер Орифжон Воҳидов  Бухоро вилояти, Олот тумани, "Мухтор" МФЙ

🔔 Telegram   | Instagram | Youtubе

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.