Mahmud Diyor | Berk dan repost
ҚАНОАТ
... га
Икки шарпа ўтди ёнимдан жадал:
Йигит қизни қилиб ёмғирдан пана
Бир томчи теккизмай бекатга қадар
Пинжида узатди.
Мен эса яна...
... яна дуч келаман ул кўҳна ўйга,
Сенсиз чоғларимни сипқорар хаёл.
Автобус. Мен сенга кўрсатган жойга
Шошилиб ўтирар нотаниш аёл...
Ҳамма жим. Биз қилиб сукутни вайрон
пичирлашдик,
Сўнгра тўсат жилмайдик.
Балки, қарашгандир одамлар ҳайрон,
Биз ерда эмасдик, қайдан билайлик?...
"Қара, қандай сурат.
Телефонимдан
Сенга юбораман сўнгроқ ўшани".
Сен эса шошасан, ётоқхонада
Кеч саккиздан кейин қиз бола шаъни...
Мени ичдан тўкар ажралиш пайти.
Бўлди, қайтинг, дейсан қилиб қайсарлик.
Энтикиб сўрайман қайта ва қайта:
"Бугунги кунинга ачинмайсанми?"...
Ижара.
Қаршимда Толстой — оғир.
Хонангда бир китоб бўлар "Дардисар".
Ташқарини сўраб олганда ёмғир
Нигоҳлар учрашар икки асарда...
... мен учун ҳозирча ушбу кифоя,
Мен-ла бир вақтда китобни ёпсанг...
Ё ҳозир китобни очиб ниҳоят
Билмам қайси бетни варақлаяпсан?...
ноябр, 2024
Диёрбек Маҳмудов
@diyorbekmahmudoff
... га
Икки шарпа ўтди ёнимдан жадал:
Йигит қизни қилиб ёмғирдан пана
Бир томчи теккизмай бекатга қадар
Пинжида узатди.
Мен эса яна...
... яна дуч келаман ул кўҳна ўйга,
Сенсиз чоғларимни сипқорар хаёл.
Автобус. Мен сенга кўрсатган жойга
Шошилиб ўтирар нотаниш аёл...
Ҳамма жим. Биз қилиб сукутни вайрон
пичирлашдик,
Сўнгра тўсат жилмайдик.
Балки, қарашгандир одамлар ҳайрон,
Биз ерда эмасдик, қайдан билайлик?...
"Қара, қандай сурат.
Телефонимдан
Сенга юбораман сўнгроқ ўшани".
Сен эса шошасан, ётоқхонада
Кеч саккиздан кейин қиз бола шаъни...
Мени ичдан тўкар ажралиш пайти.
Бўлди, қайтинг, дейсан қилиб қайсарлик.
Энтикиб сўрайман қайта ва қайта:
"Бугунги кунинга ачинмайсанми?"...
Ижара.
Қаршимда Толстой — оғир.
Хонангда бир китоб бўлар "Дардисар".
Ташқарини сўраб олганда ёмғир
Нигоҳлар учрашар икки асарда...
... мен учун ҳозирча ушбу кифоя,
Мен-ла бир вақтда китобни ёпсанг...
Ё ҳозир китобни очиб ниҳоят
Билмам қайси бетни варақлаяпсан?...
ноябр, 2024
Диёрбек Маҳмудов
@diyorbekmahmudoff