Пайғамбаримиз табобати!
Қуйида амал қилишимиз зарур бўлган тавсиялар
келтирилади. Бу тавсиялар сизга асқотади деб умид
киламиз:
🌟 Доимо тоза ва покиза таомларни енг...!
⭐️ Жуда иссиқ ёки жуда совуқ овқатларни истеъмол
қилманг, уларда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди...!
🌟 Таомни узоқ чайнаб, кейин енг...
🌟 Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювинг...! (БУ
СУННАТ АМАЛлардан...)
🌟 Овқатни фақат иштаҳа келганида тановул қилинг,
кўп еманг...
🌟 Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг...
🌟 Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомларни, ёзда эса
енгилроқ овқатларни ва сабзавот- кўкатларни енг...
🌟 Дастурхонингиздан хурмо аримасин...!
🌟 Узум, хурмо ва зайтун Яратганга шукр этмоқ учун
сизга сиҳат ва қувват беради...! Чарчаган вақтингизда ширинликлардан тановул
қилинг...! (Кайфиятингизни кутаради...)
🌟 Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг...!
🌟 Овқатланаётганда яхши кайфиятда бўлинг, ёлғиз
овқатланманг...!
🌟 Сувни бирдан симирмай, ҳўплаб - ҳўплаб ичинг...
Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради...! Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки унда ёғ бор...
🌟 Нонни эъзозланг, чунки у ер ва осмон барокатидандир...!
Ким дастурхонга тўкилган ушоқни еса, Аллоҳ унинг
гуноҳини кечиради...!
🌟 Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади...!
🌟 Укроп истеъмол қилиш қуланж (йўғон ичак касаллиги)нинг олдини олади...!
🌟 Сигирнинг сути шифо, ёғи даводир. Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинглар. Чунки у
турли доривор гиёҳларни ейди. Истеъмолда сут маҳсулотлари билан балиқни
аралаштирманг!
Ҳадиси шарифларнинг бирида: —-“Сут ичиб туриб, балиқ еманг”, деганлар... Чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин...
🌟 АСАЛ еб туринг, чунки у минг дардга даводир...!
(Куръонда айтилган бебахо неъматдир...)
🌟 Ҳар ойда бир - икки кун рўза тутингки, токи вужудингиз дам олсин...!
🌟 Овқатдан сўнг дуо ўқиб, шукр қилинг..!
Рамазон ойидан ташқари бошқа ойларда дастурхонимиз кўрки бўладиган хурмонинг кўпгина хислатлари келтирсак:
👉 Хурмо жуда тўйимли, қувват берувчи мева, ози шифо ва кўпи таом ҳисобланади,
танани қувватлантиради, ошқозонни тозалайди,
буйрак ва жигарга куч беради, ичак йўлларини равон қилади, ҳомиладор аёлларга фойдали: (ҳомила ривожига ижобий таъсир кўрсатади ва туғишини осонлаштиради, эмизикли аёллар сутини кўпайтиради, шамоллашдан пайдо бўладиган ва бўғим касалликларига даво, терининг рангини чиройли қилади...) Айни пайтда хурмони ҳар куни мунтазам ёки уйқу олдидан емаслик, меъёридан кўп истеъмол
қилмаслик, кўзи оғриганларнинг ундан
тийилишлари тавсия этилади.
🌟 Олимларнинг эътироф этишича, мисвок - оғиздаги
нохуш ҳидларни йўқотиб, уни хушбўй қилади, тиш
чириши (кариес) олдини олади, милкни мустаҳкамлайди, бўғизга қувват беради, оғиз сувини
юмшатади, зеҳнни очиб, ЁД ОЛИШ қобилиятини оширади, овқат ҳазмини яхшилайди, юрак, меъда, кўз хасталикларига даво, кўз оғриғини йўқотади, кўзни равшан, назарни ўткир, овозни чиройли қилади, юзни гўзаллаштиради, заковатни
кучайтиради, қаришни секинлаштиради...!
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР...!
(“Унутилган табобат” китобидан олинди...)
@sharq_tabobati