ЎЗИМНИ ДУО ҚИЛАЙ.
🤲🤲🤲🤲🤲
Бир кунда неча бор қўлимни очиб.
Дуо қиламан мен бутун оламни.
Юртга тинчлик сўраб, сувга барака.
Ва дуо қиламан отам, онамни.
Жигарларим, оилам, фарзандларим.
Қўшнилар, қудалар, устозлар, дўстлар.
Ҳамманинг ҳақига дуо қиламан.
Лек бир бор қўймайман ўзимни эслаб.
Бугун ўзимни ҳам бир дуо қилай.
Аллоҳим, имоним саломат қилгин.
Танимни соғ қилгин, бағримни бутун.
Ризқимга, умримга барака бергин.
Таҳоратга ғайрат, намозга куч бер.
Шукр ва зикрлар айтсин тилларим.
Хатмоналар қилай фурсат борида.
Эҳсонлар тарқатсин сахий қўлларим.
Ғийбатлар чиқмасин асло тилимдан.
Кўзларим кўрмасин ҳаром, харишни.
Қулоғим тингласин азон, Қуръонни.
Қўл оёғим бажарсин хайрли ишни.
Аллохим! Байтингни яна бир кўрай.
Чақир, Лаббайкалар айтиб бораман.
Кўзларим қувнасин Каъбангни кўриб.
Уни кўзларимга муҳрлаб оламан.
Ҳасадгўй инсонга жой йўқ ёнимда.
Мунофиқ, душманлар бўлсин узоқда.
Доимо ҳамроҳим бўлсин яхшилар.
Суйган инсонларим бўлсин қучоқда.
Паймонам тўлганда, вақт соат етса.
Жойнамозим бўлсин ўлим тўшагим.
Қўлимда тасбеҳим, Каломуллоҳим.
Аллоҳ, шудир менинг улуғ тилагим.
Елдек келиб, селдек олдир жонимни.
Хатто суйганимга муҳтож қилмагин.
Сарғайиб ётмайин ўлимни кутиб.
Фарзандларимга ҳам термултирмагин.
Жон чиқар чоғида куфрга кетмай.
Шаҳодатни айттир такрор ва такрор.
Яқинларим берган сувларни ичир.
Чиройли хотима бер, Парвардигор.
Енгил тупроқ бергин ва ёруғ қабр.
Номаи аъмолим ўнг томондан бер.
Яхши амалларим ҳамроҳим бўлсин.
Жаннатга қараган дарча очиб бер.
Савол жавобларни енгил қил Аллоҳ.
Тилларим сўзласин бийрон ва бийрон.
Қабрим тепасида ўғлим, неварам.
Менга раҳмат сўраб ўқишсин Қуръон.
Охират чанқоғи бўлсин бегона.
Бошимда булутлар соябон бўлсин.
Сирот кўпригидан ўтай тез, илдам.
Жаннатнинг ҳурлари қўлимдан тутсин.
Райён дарвозаси очилсин менга.
Кавсар сувларидан баҳраманд бўлай.
Азиз авлиёлар маҳалласида.
Росули Акромга ён қўшни бўлай.
Дуоларим тингла, ижобат айла.
Ўзинг меҳрибоним, ўзинг Роҳманим.
Маҳшар куни жон ато этганингда.
Ёнимда ҳамроҳим бўлсин имоним!
http://t.me/begoyim_kanalii