САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбасида Тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Шарафли касб эгалари бу йилги байрамни ҳам эл саломатлигини сақлашда катта ютуқлар билан қарши олдилар. Бугун Жалақудуқ туманидаги «Дўстлик» тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда соғлиқни сақлаш тизими ходимларига иззат-икром кўрсатилди.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тиббиёт соҳаси вакилларини касб байрамлари билан қутлади. Президентимиз раҳнамолигида соҳа фаолиятини такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни олдини олиш ва самарали даволашни ташкил этиш, тизим моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар кўлами ортаётганлигини таъкидлади.
Шодиёнада узоқ йиллар самарали хизмат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ фаоллар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Санъат усталари ижросидаги катта концерт дастури байрамга ўзгача файз бағишлади.