#Тилсим
18-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Қўйсангчи, Азаматни бунақа қилишига ишонмайман.
-Нега энди, билсанг агар, опагинам, Азамат авваллари уни сира ёқтирган эмас.
Самандар ойиси пишириб берган пирогни олиб мендан хабар олишга келибди. Яна амакиваччаси ҳақида гаплашиб қолгандик.
-Бир тарафдан ўйлаб қоламан, балки Азаматни чин бахти Фатҳиядир. Уни ўзгартириш керакдир.
-Хадииии жиннимисан? Ёки жин чалиб эсинг кирди чиқди бўлиб қолдими?
Самандар хафа бўладиям демай гапираверади. Шу одатини сира ташламадида. Ёшлигимизда ҳам нуқул орага бевақт суқилиб ҳақгўйлик қилганига ажратиб қўярдик, ўйинга қўшмай.
-Хафа қиляпсан.
-Мендан хафа бўлолмайсан буни яхши биламан. Айтганча Гулола келаман деганди. Бугун ё эртага келиб қолса керак.
-Яхши бўларди жуда зерикиб кетдим.
-Хадича ҳеч бир иш бежизга бўлмайди. Балки сен сабаб бўлиб Азамат жодудан ҳалос бўлар.
-Мен қайтаман тузалиб кетсам. Бу ерда юришимдан наф йўқ.
-Нега бирдан бу қарорга келдинг?
-Ўз ҳаётимни йўлга қўйишим керак. Ишга кираман. Қизимни келажагини таъминлашим керак.
-Эсингни йиғ. Бир ишни бошладингми охирига етказ. Бежизга янга сени ёмон кўриб қолмагандир.
Самандарни гапларини ўйлаб қолдим. Наҳотки у шу пайтгача Самандарга ҳеч нарса қилмаган бўлса.
Ўйлаган саволимни дарров бердим
-Саман сенгаям бирор зарар етганми ундан?
-Ишим юришмай қолади янгага қарши нимадир айтсам .
-Ҳозир нега қўрқмаяпсан ишинг юришмаслигидан?
-Мен тинимсиз дуо қиляпман. Менга охирги вақтларда зарари тегмай қолган. Азаматни чўнтагида доим бир қизни расми бўларди. Мен кўрмаганман, аммо унга соатлаб термулиб турганини эслайман.
-Аллоҳ хоҳласа аканг менсизам жодудан ҳалос бўлади. Бу ерда мени алоқам йўқ. Бу ишлар мен келишимдан олдин бўлган.
Самандар ўзини гапини маъқуллаб тураверди сўнг кетди.
Тун кираверса нотинчланавераман. Эшикдан ёки деразадан қора нимарсалар кириб келаверадигандек туйилади. Ҳозирам шомни ўқишга бувим чиқиб кетдилар. Мен эса қўрққанча ўтирибман. Қизим келинойимга анча ўрганиб қолибди. Менга эътиборам бермайди. Жиянларим уни ер-у кўкка ишонмай кўтариб юришади. Қизим ётиб қолганимга кўкракданам чиқди. Унга энди қўшимча сигир сути беришаётган экан. Сутга новвот солиб яхшилаб пишириб сўнг ичиряпмиз дейишди.
Давоми бор
@shamsinurijodi