Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахоновнинг
Рамазон ҳайити байрами муносабати билан
Т А Б Р И Г И
Ҳурматли шаҳрихонликлар!
Сизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Рамазон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Инсонлар бир-бирларига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжмандларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу айём барчамизга муборак бўлсин!
Бугунги кунда биз диний қадриятларимизни улуғлаб, эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга замонавий илм-фан, касб-ҳунар сирларини, хорижий тилларни пухта эгаллаш, инновациялар соҳасидаги ютуқларни чуқур ўзлаштириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш барқарор тараққиётга эришишнинг энг муҳим шарти эканини яхши тушунамиз. Муборак ҳадисларда айтилганидек, икки дунё саодатини ўйлаб яшаган инсон ҳеч қачон кам бўлмайди.
Азиз юртдошлар!
Барчангизни муқаддас Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман.