Бобуршунос олимлар ва ёшлар учрашуви Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиши билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бу йил Бобур таваллудига 542 йил тўлади.
Шу муносабат билан Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамкорлигида Бобур номидаги халқаро жамоат фондининг мажлислар залида «Бобур ҳаёти ва ижоди» мавзусида илмий-амалий учрашув ташкил этилди.
Анжуманда бир қатор давлат, жамоат арбоблари, юртимиз ва хорижий давлатларда фаолият олиб бораётган бобуршунос олимлар, ёзувчи ҳамда шоирлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Дастлаб Бобур номли халқаро жамоат фонди томонидан Бобур ва бобурийлар ҳаёти, унинг ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш борасида ўтган йилларда амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилдаги режалар хусусида маъруза тингланди.
- Бобур буюк подшоҳгина бўлиб қолмай, мумтоз шоир, тилшунос, адабиётшунос, фақиҳ, санъатшунос, этнограф, ҳайвонот ва наботот олами билимдони, яъни кўпқиррали улуғ инсон ва ноёб ижодкор бўлган, - дейди фонд раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Зокиржон Машрабов.
-Бобурнома” асарини эътибор билан ўқиган киши ул зотнинг ана шундай кўплаб соҳаларга қизиқиши бўлганини чуқур англайди.
Тадбир давомида Заҳириддин Муҳаммад Бобур бетакрор илмий-маънавий мерос соҳиби бўлгани, ёшларга бу меросни кенг ва атрофлича тушунтириш олимлар, маънавият тарғиботчилари, адабиёт соҳаси вакиллари, педагоглар зиммасида экани алоҳида таъкидланди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram |
Telegram