🇺🇳
БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши учта резолюция қабул қилдиБМТ Бош Ассамблеяси Исроил ҳаракатларини қораловчи учта резолюция қабул қилди. Бу резолюциялар ҳисоб бўйича 2024-йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 17 марта Исроилнинг қораланиши бўлди.
1️⃣Биринчи резолюция (137 та ёқлаган, 12 та қарши, 22 та бетараф) Исроилнинг муҳтож бўлган фаластинликларга юборилаётган инсонпарварлик ёрдамига нисбатан масъулияти бўйича Халқаро Суддан маслаҳат хулосасини чиқаришга чақиради.
2️⃣Иккинчи резолюцияда (162 та ёқлаган, 8 та қарши, 10 та бетараф) Исроил Фаластиннинг табиий бойликларини ўзлаштиргани қораланади.
3️⃣Учинчи резолюция (167 та овоз ёқлаган, 9 қарши, 6 бетараф) Исроилдан 2006-йилда Ливан нефт омборларига Исроилнинг ҳужуми натижасида юз берган нефтнинг тўкилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва бундан зарар кўрган мамлакатларга товон пули тўлашини талаб қилади.
СЕКТОР |
ЧАТ