❗️Суриянинг қатор ҳудудларида хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқдаИнтернет тармоқларида тарқалган маълумотларга кўра, кўпинча ўзларини ХТШ бўлинмалари деб атайдиган ва талончилик, қатлларни амалга ошираётган тўдалар томонидан тобора кўпроқ аҳоли пунктлари қўлга олинмоқда. Маҳаллий аҳоли тўғридан-тўғри янги ҳокимият ва ХТШа мурожаат қилмоқда, кейин уларнинг шаҳри ёки қишлоғига кирган жангариларнинг Ҳайат Таҳрир аш-Шомга бевосита алоқаси йўқлигини аниқлашмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда, Тартус вилоятининг 20 минг кишилик Талкала шаҳридаги вазият шундай ҳолатдан далолат бермоқда. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудлар "Талкала шаҳидлари батальони" гуруҳидан Абу Сулаймон номли жангарилари томонидан талон-тарож қилинмоқда. Шаҳарнинг алавийлари отиб ўлдирилмоқда, қолганлари шунчаки талон-тарож қилинмоқда. Гуруҳ ўзини "ХТШ" отряди деб атаган. ХТШ расмий вакиллари фуқароларнинг шахсий мурожаатларига жавобан ҳам, интернетга жойлаштирилаётган видеомурожаатларга жавобан ҳам (улардан бирини видеода кўриш мумкин) буни рад этмоқда. ХТШ штаб-квартираси одамларга ҳимояни ўз қўлларига олишни маслаҳат бермоқда, чунки ХТШ кучлари барча сурияликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун жуда кенг ҳудудга ёйилиб кетган.
СЕКТОР |
ЧАТ