Postlar filtri


Амира Нура университетига топширмоқчи бўлганлар бўлса бу йилдан грант дастури тўлиқ ёпилгани ҳақида шартнома тузиш жараёнида айтиб ўтишмоқда. Бу йилдан бошлаб фақат контракт асосида ўқиш мумкин.


Менга мени ёмон кўришларини ва менинг ҳақимда ёмон гапирганларни айтманглар. Қўйинг ҳаммани яҳши кўрай ва ҳамма мени яҳши кўради деб ўйлай.

Нажиб Маҳфуз


Рамазон муборак 🤍


Azhar.uz бугундан ўз фаолиятини тўҳтатди. Беш йилдан бери биз билан бўлган илм ўрганган манфаат кўрган барчага раҳмат. Бир қисмим бўлиб қолган канални ўчириб юбориш қўлимдан келмади. Канал очилганидан буён 100 мингдан ортиқ умумий обуначилар тўпладик, 5 миллиондан ортиқ кўришлар бўлди. Кимгадур зарра қадар манфаатимиз теккан бўлса ҳурсандмиз. Бугундан канални ўзим Сайёҳ бўлиб блог сифатида юритаман.


Сен қанотлар билан туғилгандинг нега уларни судраб юрипсан.

Бугун ўқиган энг оғриқли жумлам.

©Сайёҳ.


Мушукларни яхши кўраман.

Кўчада мушукни кўриб қолсам олдига бораман агар қочмаса бошини силаб эркалаб ўтиб кетаман, ёнимда егулик бўлса бераман, гарчи улар кир бўлса ҳам. Фақат қутуриш касаллиги бўлмаса бўлди, ва ўйлаб қоламан, уларнинг усти кирдур, қорни очдир, лекин баъзиларингизнинг қалбингиз ичингиздан кўра уларнинг усти анча тоззарок, улар беғуборроқ. Қорнингиз тўқ, устингиз тозза. Аммо калбингиз, кир, кибрингиз эса Фиравн (Валид ибн Мусаб) нинг кибрига тенглашиш билан овора.

©Сайёҳ

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Бироз муддат сендан хайрни тўхтатиб қўйилиши - аслида янги хайр, яхшиликларга сени тайёрлашдир:

“Роббинг сени тарк қилгани йўқ, ғазаб ҳам қилгани йўқ”,

Зуҳо сураси, 3 – оят.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Одамларнинг эьтиқоди билан ўйнашманг. Одамларнинг, қалби билан ўйнашманг. Уларнинг ҳулқи, ташқи кўриниши, ҳозирги ҳолати, мавқеи, оиласи, ризқи, илми, тавозеси билан ўйнашманг. Аллоҳ бир лаҳзада уни сиздан устун қилиши, сизни эса хор қилиши мумкин.

Нега илмли* инсон сукутни сўзлашдан устун билади. Чунки сукут турли беьмани сўзлар, камситишлар, савобни гуноҳга алмаштириб қўйювчи ғийбатлардан устундир.

Аллоҳ сизни бир бандасидан устун қилдими?. Сиздан пастдаги одамларнинг ҳолатидан кулиш учун устун килиндим деб билманг. Ҳали вақт бор, оҳирги лаҳзада ким мағлуб бўлади ким эса ғолиб билмаймиз.

Сўнгида мағлубларнинг амаллари, дуолари уларни юқорига кўтариши, сизни эса қилган фасодларингиз қарига тортиши мумкин.

©Сайёҳ

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Ҳеч нарса кишини илмига амал қилувчи уламолар суҳбатидан беҳожат қила олмайди. Чунки улар сўзловчи китобдир.

Шайх аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Ўзини доно билган уч-тўртда нодон,
Эшшак табиатин қилур намойон.
Улар суҳбатида сен ҳам эшшак бўл ё қоч,
Бўлмаса сени ҳам кофир деб қилишар эълон.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Аллоҳим, уларга раҳм қил.

Йўқ эдим сен бор қилдинг, уларни сабабчи қилдинг. Ҳурсанд бўлдилар, ювинтирдилар, меҳр бердилар, тарбияладилар, гўзал ҳулқли қилдилар. Болалик инжиқликларим ноўринлигини баъзида танбех билан базида одоб билан тушунтирдилар. Бу ҳаётнинг синовларида уларга мен ҳам қўшилдим, сабр қилдилар. Уларга ортиқча бўлмадим. Аллоҳим энди менинг навбатим, уларнинг юзларидаги таббасумига мени сабабчи қил, уларнинг фарзанди қилиб яратдинг, Аллоҳим энди уларга сўнгида тож кийидиришимга ҳам имкон бер. Солиҳлардан қил. Илм аҳилларидан гўзал ҳулқилардан қил. Менга меҳр бердилар, тарбия бердилар, сен ҳам уларга раҳм қил. Уларнинг вафотларидан сўнг уйларини Жаннатдан қил. Қабр азобини кўрмасинлар. Бу тупроқ устида туриб тупрок остида нималар бўлишини билмаймиз роббим, лекин сен билгувчисан. Қадарамизга ёзилганини энг сўнгида нимаики ёзилган бўлса сен билгувчисан. Аллоҳим уларнинг ҳам менинг ҳам барчамизни қадарамизни чиройли қилгин.

©Сайёҳ.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Аксирганда соғ бўл дедилар, сўнгра дор ипига осилди маҳкум.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Албатта биз пуштикамарларимиздан Аллоҳ таолога ибодат қиладиган зурриётларни чиқариши учун никоҳланамиз, оила қурамиз.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ

Иймони мукаммал бўлган киши васваса билан балоланади, синалади. Чунки ўғри (ҳеч қачон) хароба уйни қасд қилмайди.

“Ал Азкор асаридан.

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Мазлумнинг дуоси ўқдек кучлидир. У ўқдек учиб бориб, Роббининг изни билан золимнинг энг қимматбаҳо нарсасига бориб тегади.

Сен «Ҳасбияллоҳу, ва неъмал вакил», деб айтсанг бас.
Маъноси: «Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У нақадар яхши вакил!»

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz


Аллоҳим! Агар ўлимим ҳали узоқ бўлса, солиҳ амалларни қилиб қолишимда кўмак бер. Агар ўлимим яқин бўлса, фақат Ўзингга сажда қилиб қолишга имкон бер!

Манзилимиз: https://t.me/azhar_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.