Юксак мукофот муборак бўлсин!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги "Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра Пахтачи тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлинмаси мудири Ҳусанова Норбегим Ривожовна «Соғлом турмуш» медали билан тақдирланди.
Тумани аҳолисини санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, юқимли касалликлар учоқларида эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш, болаларни бошқариладиган юқумли касалликларга қарши ва эпидемиологик кўрсатма бўйича эмлаш ишларини ташкил этиш ҳамда даъволаш профилактика муассаларида шифохона ичи инфекциясини олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказилишида доимо жонбозлик қилиб келадиган Норбегим Ҳусанова 1966 йилнинг 11 мартда Пахтачи туманида туғилган.
1985-1989 йилларда Тошкент медитцина олийгоҳининг санитария, эпидемиология врачи факультетини тугатиб, илк фаолиятини туман марказий шифохонасида врач эпидемиолог лавозимида ишлаган Норбегим Ҳусанова 1991-2001 йилларда Пахтачи туман санэпидстанциясида врач эпидемиолог, 2001-2020 йилда туман Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази эпидемиология бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
2020 йилдан бошлаб ҳозиргача Пахтачи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг эпидемиология ва иммунопровилактика бўлими мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Норбегим Ҳусанова олий тоифали врач эпидемиолог сифатида ўз ишига масъулият билан ёндошадиган соҳадаги билимли ва малакали кадр сифатида қадрланади.
Ўз фаолияти давомида туман аҳолисини тиббий билимини оширишни юксак мақсад қилган Норбегим Ҳусанова тиббиёт соҳасидаги хизматлари доимий эътироф этиб келинган. 34 йиллик меҳнат фаолияти давомида соҳа мутахассислари билан ўзаро тажриба алмашиб, ёш кадрларга санитария-гигеник текширувларини ўтказиш юзасидан устоз-шогирд аънаналарига асосланиб иш ўргатиб келмоқда.
Санэпидқўмита Ахборот хизмати
Telegram| Instagram| Facebook| YouTube