Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


Rasmiy sayt
http://sanepid.uz
Telegram: t.me/sanepidcommittee
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UC4sCgbkdEFtYOQSK-dvOOEQ
Facebook: fb.me/@sanepidxizmat
Instagram: instagram.com/sanepid__uz
Murojaat uchun bot: @Sanepidmurojaatbot
78/888-01-01 (011)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Poytaxtimizda UNICEF tashkiloti hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi  tomonidan “Jamoatchilikni favqulodda vaziyatlarda va xavf xatarlardan xabardor qilish” loyihasi doirasida Jamoatchilik bilan aloqalar bo‘limi xodimlari  uchun  5 kunlik trenerlar tayyorlash kursi (TOT) o‘tkazilmoqda.


📋 Treningni John Hopkins University professori Suruchi Sud xonim olib bormoqda.

Sanepidqo`mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube










🔰Конимех туман бўлими янги бинода иш бошлади

✅Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Конимех туман бўлими маъмурий-лаборатория биноси фойдаланишга топширилди.


❇️Тадбирда туман ҳокими Р.Рўзиев, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Навоий вилоят бошқармаси бошлиғи З.Азимов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар “Инсон қадри учун” хизмат қилаётганлигини таъкидладилар.

❇️Бўлимнинг маъмурий-лаборатория биносида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида 900 млн. сўм маблағ эвазига қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилди. Энергия тежамкорлигини таъминлаш мақсадида 10 кв.ли қуёш панеллари ўрнатилди.


Санэпидқўмита Ахборот хизмати

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi bilan O‘zbekiston Eksportchilari uyushmasi o‘rtasida OZIQ-OVQAT MAHSULOTLARINING EKSPORTI SOHASIDA hamkorlik to‘g‘risida memorandum imzolandi.
‼️O‘zbekiston Respublikasi Sog‘liqni saqlash vazirligi huzuridagi
Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qo‘mitasi va O‘zbekiston Eksportchilar uyushmasi o‘z vakolatlari doirasida quyidagi asosiy yo‘nalishlar:
✅oziq-ovqat mahsulotlari eksporti sohalarida hamkorlik qilish;
✅ respublika eksportyorlari salohiyatini oshirish hamda mamlakatning eksport geografiyasini kengaytirish;
✅ xorijiy davlatlarning vakolatli organlari bilan tajriba almashish va malaka oshirish;
✅ oziq-ovqat mahsulotlarning eksporti bilan shug‘ullanuvchi tadbirkorlarning huquqiy ongi va huquqiy madaniyatini yuksaltirishga kelishib olindi.

🎥 Bu haqida batafsil

Sanepidqo`mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qizamiq kasalligi ko'payishiga nima sabab bo'lmoqda?


‼️Bu haqida mutaxassis quyidagilarni ma'lum qildi...

Sanepidqo`mita Axborot xizmati


Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X


Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov dan repost
Президент таъкидлаганидек, соғлиқни сақлаш, таълим ва спортни ривожлантириш бўйича катта дастурларни самарали ва тўлиқ амалга ошириш – ҳамиша Ҳукуматнинг кун тартибида туриши керак бўлган асосий вазифалардир.

Энг аввало, ўртача умр кўриш даражасини 78 ёшга етказиш учун бирламчи тиббий хизматларнинг аҳоли учун қулайлиги ва сифатини ошириш зарур.

Хусусан, 2025 йилда бирламчи бўғинда 3 миллион 700 минг нафар аёлни скринингдан ўтказиш, бу жараённи рақамлаштириш орқали саратон касалини эрта аниқлаш кўрсаткичини 85 фоизга етказиш мумкинлиги таъкидланди.

Ҳукумат маҳаллалардаги 18 мингта тиббиёт бригадаларини ўқитиш, 884 минг нафар беморни уй шароитида реабилитация билан қамраб олиш бўйича янги тизимни жорий этади. Шу билан бирга туғруқхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга 100 миллион доллар йўналтирилади.

Давлат тиббий суғуртаси ва аҳолига “кафолатланган пакет” асосида тиббий ёрдам кўрсатиш тизими келгуси уч йилда барча шаҳар, туман ва қишлоқлар қамраб олиниши зарурлиги қайд этилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш каби масалалар бўйича Ҳукумат алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши лозим.

Facebook|Instagram|X










Bozorlarda tartib oʻrnatishning vaqti kelmadimi?

Qadimda sayyohu elchilar biror davlatning qudrati, xalqining maʼrifatu madaniyati haqida bilishni istasa, bozorini koʻzdan kechirgan ekan. Aynan bozorlar shu yurtning yuzi hisoblangan. Shu bois ularning obodligi, tartibliligi, sotuvchi va xaridorlarning madaniyati hamma zamonlarda ham umumeʼtiborda boʻlgan.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/p11n

Sanepidqo`mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Poytaxtimizning Chilonzor tumanidagi “Katta Do‘mirobod” va “Naqqoshlik” mahallasi hududidagi 131-maktabda Sanepidqoʻmita, KOFIH fondi hamda O‘zbekiston mahallalari uyushmasi bilan hamkorlikda


“O‘zbekistonda onkologik va yuqumli kasalliklarning oldini olish bo‘yicha aholining xabardorligini oshirish va diagnostika salohiyatini kuchaytirish loyihasi” doirasida seminar-trening o‘tkazildi.

📌Mamlakatimizda gepatitning oldini olish borasida tizimli ishlar amalga oshirilmoqda. Bu borada Prezidentimizning 2022-yil 16-maydagi “Ayrim dolzarb virusli infeksiyalar tarqalishiga qarshi kurashish chora-tadbirlarini takomillashtirish to‘g‘risida”gi Qarori muhim dasturulamal bo‘lib xizmat qilmoqda.

🔻Bachadon bo‘yni saratoni har qanday yoshdagi ayollarda uchraydigan xavfli va keng tarqalgan kasallikdir. Kasallikning eng yuqori darajasi 35−55 yoshda sodir bo‘ladi.

Sanepidqo`mita Axborot xizmati

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube






📝Андижон вилоятида жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларида 1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни муносабати билан "Хавфсиз тиббий муолажа" тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

📍Навбатдаги тадбир РШТЁИМ Андижон филиалида ўтказилди.

❇️ Тадбирда барча турдаги тиббий муолажаларни хавфсиз амалга ошириш, стерилизация ишларига қатъий риоя қилиш, тиббий чиқиндиларни хавфсиз утилизация қилиш масалаларида, ОИВ инфекцияси ва бошқа юқумли касалликларни шифохона ичи инфекцияси сифатида тарқалишини олдини олиш борасида марказ тиббиёт ходимлари ўзаро гуруҳларга бўлинган ҳолда эгаллаган билимларини баҳолаш мақсадида беллашдилар.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда давом этмоқда.


Санэпидқўмита Ахборот хизмати

Telegram| Instagram| Facebook| YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.