Рамазон ойида хайрия ва саховат тадбирлари8-март куни филиал тасарруфидаги
"Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи раҳбари ташаббуси билан муборак Рамазон ойи – саховат ойи муносабати билан Нуробод тумани, Оқсой қишлоғида яшовчи 10 нафар ижтимоий аҳволи ночор, кам таъминланган ва бемори бор оилалар ҳолидан хабар олинди. Ушбу хонадонларга хайрия сифатида ифторлик дастурхони учун жами 10 та озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, филиал тасарруфидаги
"Шоҳи Зинда" зиёратгоҳи мутасадди раҳбарлари ташаббуси билан ҳам Рамазон ойида ижтимоий эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилаларга ҳомийлар иштирокида хайрия тадбири ташкил этилди. Ушбу хайрли ишлар доирасида 23 та оилага гўшт маҳсулотлари эҳсон қилиниб, саховат кўрсатилди.
Бу каби эзгу амаллар Рамазон ойининг муборак фазилатларидан бири бўлиб, муҳтожларга ёрдам бериш, саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш инсонпарварликнинг ёрқин намунасидир.
💿 https://taplink.cc/sammuslim.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Sammuslim.uz
https://t.me/+Q4uh0ibnBohVmxWL