Sammuslim.uz

@sammuslimuz Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

http://sammuslim.uz/ саҳифасининг Телеграм тармоғидаги канали
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Din


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Din
Indeksga qo‘shilgan
18.06.2017 20:17
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
1 201
ta obunachilar
~634
1 ta e’lon qamrovi
~5.6k
kunlik qamrov
~9
ta e’lon 1 kunda
52.8%
ERR %
3.98
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1062 ta kanal eslovlari
4 ta e’lonlar eslovlari
48 ta repostlar
Bushro uz | Rasmiy kanal
imon.uz
Fitrat.uz
Islomota.uz
bukhari.uz
Oliymahad.uz
Nasihat.uz
Ravza.uz
Muslimun.uz
Aqida.uz
Zamaxshariy.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
Termiziy.uz
zaydibnsobit.uz
Muslimun.uz
Tartil.uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Islomota.uz
Ravza.uz
Vakillik.uz
Fitrat.uz
Nasihat.uz
Aqida.uz
imon.uz
Hidoyat.uz
mp3Muslim.uz
Muslim.uz
bukhari.uz
Zamaxshariy.uz
ZIYO NEWS
Hidoyat.uz
@sammuslimuz iqtibos olgan kanallari
Tartil.uz
Muslimun.uz
alberuniy.uz
Fitrat.uz
Muslim.uz
Vakillik.uz
Islomota.uz
Hanafiy.uz
muhsin.uz
Aqida.uz
Muxlis.uz
Xojabuxoriy.uz
Irfon.uz
Xadicha.uz
Nasihat.uz
Ravza.uz
nasafziyo.uz
Hazratnavoi.uz
kukaldosh.uz
Tasbeh.uz
Oliymahad.uz
bukhari.uz
Paziyletuz
Naqshband.uz
Zamaxshariy.uz
Tavba.uz
imon.uz
Diyonat.uz
SHUKRONA
Mizan.uz
BASTOMIY.UZ
Xitob Uz
Nabaviy Uz
Hazrat Umar uz
Bushro uz | Rasmiy kanal
Buxoriy.uz
Munir.uz
OYNA.UZ
Sofdin.uz
YOSINUZ
@ISLAH_UZ
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Sammuslim.uz 7 Dec, 21:40
МАШИНА ЭШИКЛАРИГА ЎРНАТИЛГАН КАРНАЙЛАРДАН ҚУРЪОН ЭШИТИШ
ЭШИТИШ
#Қуръон

❓238-CАВОЛ:
Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда номаълум кишининг машина эшикларига ўрнатилган, оёқлар ёнида турадиган карнайлардан Қуръони карим тиловатини эшитиб бўлмаслиги ҳақидаги фатвоси айланиб юрибди. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карнайлар машинанинг эшикларига ўрнатилган бўлса, яъни, ён томонда бўлса, улардан Қуръон тиловатини эшитиш жоиз. Чунки бу ҳолатда Қуръоннинг қадрини пастга урадиган ҳеч қандай ҳаракат йўқ. Ён томондаги карнайлардан қироат тинглаш билан ҳеч ким Қуръонни хорлашни ният қилмайди. Зеро Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам амалларнинг ҳукми ниятларга боғлиқ эканини таъкидлаб айтадилар:

إنَّما الأعْمالُ بالنِّيَّاتِ
яъни: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...” (Муттафақун алайҳ, Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган). Фақат Қуръон ўқилаётганда уни тингламасдан бошқа ишлар билан машғул бўлинмаса бўлгани.

Бунинг устига динимизда Қуръонни фақат юқори томондан эшитинг, деган кўрсатма ҳам мавжуд эмас. Саволда зикр қилинган “фатво”да эса айтарли бирорта бирорта далил келтирилмаган. Ваҳоланки, узоқ йиллардан бери Каъбатуллоҳ масжиди ва бошқа масжидларнинг иккинчи қаватида туриб, пастда бўлган биринчи қаватдаги қироатни эшитилади. Уламолардан ҳеч ким ҳозиргача, қироат пасдан келяпти, деб буни инкор қилгани йўқ.

Маълумки, Қуръон ўқиш сингари уни тинглаш ҳам жуда савобли иш, агар юқоридаги каби фатволар билан бунинг йўли тўсилса, кўпчилик Қуръон ўрнига бошқа нарсаларни эшитади, булар эса катта эҳтимол билан бекорчи-лағв нарсалар ҳам бўлиши мумкин.

Дарҳақиқат, Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломи, Пайғамбаримизга берилган энг катта мўжизадир. Аллоҳ таоло билан банда ўртасида қанча фарқ бўлса, Қуръони карим ва одамларнинг сўзларида ҳам шунчалик фарқ бор. Ҳатто Қуръони каримни таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас.

Қуръонни ҳурматлашдаги биринчи қадам унинг қироатига жим туриб қулоқ солишдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَإِذَا قُرِئَ الْقُرْآَنُ فَاسْتَمِعُوا لَهُ وَأَنْصِتُوا لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ
яъни: “Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!” (Аъроф сураси 204-оят).
Иккинчи қадам эса Қуръони карим оятларини тадаббур ва тафаккур қилишдир. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآَنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِنْ مُدَّكِرٍ
яъни: “Ҳақиқатан, Биз Қуръонни зикр (эслатма) учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!” (Қамар сураси 17-оят).

Қуръонга ҳурматнинг ниҳояси унга амал қилишдир. Аллоҳ таоло шундай дейди:
وَأَنْ لَوِ اسْتَقَامُوا عَلَى الطَّرِيقَةِ لَأَسْقَيْنَاهُمْ مَاءً غَدَقًا
яъни: “Албатта, агар улар (тўғри) йўлда устувор турганларида, албатта, Биз уларни сероб қилган бўлур эдик” (Жин сураси 16-оят).

Мана Қуръонни қандай ҳурмат қилиш керак!
Қадимдан ота-боболаримиз Қуръони каримнинг ҳурматини жойига қўйиб келишган. Фиқҳ китобларимизда Қуръонга ва илм китобларига оёқ узатмаслик, Мусҳафи шарифни устига бошқа китоблар, ҳатто қалам ҳам қўйилмаслиги таъкидланади.

Биз ҳам бу одобларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин масалани қаттиқ олиб одамларга қийинчилик пайдо қилишни ёқламаймиз. Зеро, Қуръони каримга амал қилиш уни эшитишдан бошланади. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 http://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
To‘liq o‘qish
Sammuslim.uz 7 Dec, 09:28
Фиқҳ фанидан 16-дарс. "Намоз вақтларининг мустаҳаб
ва макруҳ вақтлари"
- Обид домла Хурсандов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Attached file
Sammuslim.uz 7 Dec, 09:06
Sammuslim.uz 7 Dec, 09:02
Sammuslim.uz 7 Dec, 08:56
Sammuslim.uz 7 Dec, 08:33
Фиқҳ фанидан 15-дарс, "Намоз китоби-Намоз вақтлари" - Обид домла Хурсандов

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Attached file
Sammuslim.uz 7 Dec, 08:05
Sammuslim.uz 7 Dec, 07:59
Sammuslim.uz 6 Dec, 17:17
https://sammuslim.uz/articles/actual/nurchilik-tashkilotining-nazariy-manbalari
Нурчилик ташкилотининг назарий манбалари
Ҳаракатнинг асосий ғоясини ташкил этган Саид Нурсийнинг 6000 саҳифалик “Рисолаи-нур” китоби дунёнинг ўн беш тилига таржима қилинган. Унинг ўзи мазкур китобга “Рисолаи Нур” бу асарни ва келажак асарларни нурлантирган бир мўьжизаи Қурьонийдир”-дея баҳо берган. “Нурчилик” ҳукумат томонидан таьқиб қилингани учун мазкур китоб 1954 йилгача бирорта нашриётда чоп этилмай, ҳаракат фаоллари томонидан қўлда кўчирилиб, халқ орасида махфий тарқатилган.
Sammuslim.uz 6 Dec, 16:59
https://sammuslim.uz/press/news/toshkent-shahridan-kelgan-imom-xatiblar-samarqand-viloyatidagi-masjidlarda-juma-namozlarini-ado-etib-berdilar
Тошкент шаҳридан келган имом-хатиблар Самарқанд вилоятидаги масжидларда Жума намозларини адо этиб бердилар
Юртимизда барча жабҳаларда  ислоҳотлар олиб борилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Жумладан, диний соҳада ҳам кўплаб ижобий ўзгаришлар бўлаётгани барчамизни хурсанд қилмоқда. Ушбу кунларимизга шукроналик келтириш, тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл моҳиятини тушиниб етиш борасида суҳбат қилиш учун Мамлакатимизнинг таниқли уламолари, тажрибали имом-хатиблар чекка ҳудудлардаги масжидларда жума намозларини ўқиб, маъруза билан иштирок этишлари анъана билан давом этиб келмоқда.
Sammuslim.uz 6 Dec, 14:10
https://sammuslim.uz/articles/eductaion/farzand-tarbiyasida-hadislarning-orni
Sammuslim.uz 6 Dec, 11:12
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри "Лаҳутий" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилди. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=164521324946754&id=100041666626182
Яқинларингиз ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 11:03
Самарқанд вилояти Самарқанд тумани "Имоми Аъзам" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилди. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇
https://www.facebook.com/sanat.xakimov.1/videos/715285862311885/?sfnsn=mo&d=n&vh=i
Яқинларингиз ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 11:02
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри "Хўжа Исҳоқи Вали" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилди. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇
https://www.facebook.com/100004710945504/videos/1377922415708110/?sfnsn=mo&d=n&vh=i
Яқинларингиз ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 11:02
Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Исломобод" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилди. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇
https://www.facebook.com/100039115901546/videos/154879152492614/?sfnsn=mo&d=n&vh=i

Яқинларингиз ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 10:56
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри "Хўжа Абду Дарун" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилмоқда. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇

https://www.facebook.com/100030161855981/videos/208383550177039/?sfnsn=mo&d=n&vh=i
Яқинларингизга ҳамулашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 10:43
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани "Имом ал-Бухорий" жоме масжидида "Инсон ҳақ-ҳуқуқлари- олий қадрият!" мавзусида жума маърузаси онлайн узатилмоқда. Фейсбук ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боринг!👇👇👇
https://www.facebook.com/maqsud.daniyarov.5/videos/164802624913315/
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@sammuslimuz
Sammuslim.uz 6 Dec, 06:27
ЖУМА МУБОРAK!
Айтмоқ истаб сизга гапларим.
Тентирайман паришон халак.
Икки дунё орасин очган.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.
Пок қалб ила жайнамоз олинг.
Шайдо бўлсин мингларча малак.
Кўзларингиз иймонга бойдир.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.
Сочларига оқ тушган Онам.
Отам учун сўрайман тилак.
Акам ~ укам Опа ~ сингиллар .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.
Мусофирлар тақдири баъзан .
Осмон узра ёймоқда фалак.
Мусофирлар гурухдошларим.
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК.
Келинг бугун бир дардлашайлик.
Дуо қилинг толгунча билак .
Энг гўзал кун саййидул айём .
Азиз дўстим ЖУМА МУБОРАК


Яқинларларингизга улашинг!
@sammuslimuz
To‘liq o‘qish
Sammuslim.uz 5 Dec, 19:02
Sammuslim.uz 5 Dec, 14:43
https://sammuslim.uz/press/news/muftiy-hazratlari-urganchdagi-madrasaning-yangi-binosi-loyihasi-bilan-tanishdilar
Муфтий ҳазратлари Урганчдаги мадрасанинг янги биноси лойиҳаси билан танишдилар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги “Имом Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти фаолияти билан танишиб, устоз ва талабалар билан мулоқот қилдилар.Муфтий ҳазратлари бошчиликларидаги аввал ушбу мадраса учун ажратилган янги бинонинг таъмирлаш лойиҳаси билан яқиндан танишдилар ва ўзларининг муҳим тавсияларини бердилар.Ташриф доирасида барча мударрис ва талабалар билан муфтий ҳазратлари суҳбат ўтказиб, Ҳақ таолонинг берган неъматларига шукр қилиш, юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, диний ва дунёвий илмларни мустаҳкам эгаллаш, келгусида халқимиз ва динимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидладилар.Айниқса бугунги кунда дин номидан жиноят қилаётган тоифаларга қарши курашиш учун зарур илмларни пухта ўрганиш ва уларнинг нотўғри даъволарида раддия бериш қобилиятига эга бўлиш энг долзарб вазифалардан эканини алоҳида қайд этдилар.Учрашувда…