Edu.uz dan repost
#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб
❓67-САВОЛ:
Мен айрим сабабаларга кўра талабалар сафидан четлатилганман. Ўқишимни қачон ва қайси семестрдан тиклашим мумкин?
✅ ЖАВОБ:
Олий таълим муассасалари талабаларининг ўқишини қайта тиклаш бўйича аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш бир йилда икки марта амалга оширилади. Кузги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш 15 июлдан 5 августга қадар, баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш 15 январдан 25 январга қадар давом этади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиз ўқишингизни қайта тиклаш бўйича олий таълим муассасаси ректори номига ариза билан мурожаат этишингиз мумкин.
❓68-САВОЛ:
Ассалому алайкум. Мен таълимнинг сиртқи шакли бўйича Самарқанд ветеринария медицинаси институти Ветеринария диагностикаси ва лаборатория иши йўналишининг 3-курс талабасиман. Ўқишимни Қарши давлат университетининг сиртқи таълим шакли бўйича биология факультетига кўчиришим мумкинми? Ўқишни кўчириш учун қонунда келтирилган узрли сабабларим бор.
✅ ЖАВОБ:
Талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчиришда ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади. Шунингдек, талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар деб ҳисобланади.
❓69-САВОЛ:
Чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификат В1га эга бўлган ўқувчиларга академик лицейга киришда имтиёз бериладими?
✅ ЖАВОБ:
Чет тилини билиш даражаси бўйича миллий сертификатга эга бўлганлар академик лицейларга ўқишга киришда, мос чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл кўринишида имтиёз берилади.
👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ | 61-63 САВОЛ-ЖАВОБ | 64-66 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!