⚡️1 январдан ер ёки давлат мулки қўшилган қиймат солиғисиз сотилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир видеоселектор йиғилишида минтақадаги энг қулай ва жозибадор бизнес муҳитини сақлаб қолиш учун барқарор солиқ сиёсати давом эттирилишини таъкидлади.
Жумладан, 2025 йил 1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки қўшилган қиймат солиғисиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.
Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.
Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.
ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor