🟢Ромитан туманида Фермерлар кенгашининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-22 сонли Фармони қабул қилиниб, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Ўзбекистон фермерлари кенгаши сифатида қайта ташкил этилиши бўйича Ромитан тумани Фермерлар кенгашининг конференцияси ўтказилди.
Учрашувда фермерлар, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Аброр Рахматов, қишлоқ хўжагили ходимлари, тегишли ташкилот корхона раҳбарлари ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида туманнинг Фермерлар кенгашини расмий тасдиқлаш, янги раис сайлаш ҳамда кенгашнинг таркибини шакллантириш каби масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Конференция давомида Ромитан тумани қишлоқ хўжалиги ривожида эришилган натижалар сарҳисоб қилинди. Сўнгги йилларда олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида тумандаги томорқа ерларининг унумдорлиги ошиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада кенгайганлиги тўғрисида сўз борди.
Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати
✝️ Telegram | ☮️ Facebook | 💟 Instagram | ☸️ YouTube