⚡️Солиқ текширувларини ўтказиш тартиби янада осонлаштирилди!
2025 йил 1 апрелдан бошлаб солиқчилар ўзларига бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида Рўйхатдаги солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:
— биринчи марта огоҳлантириш;
— огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;
—сайёр солиқ текширувини Рўйхатда келтирилган ҳуқуқбузарликлар бўйича амалга ошириш ва уни текшириш бошлангандан сўнг 24 соат ичида "Ягона давлат назорати" ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;
—сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.
Солиқ қўмитаси 2 ой муддатда "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастуридаги солиқ хавфини аниқлаш бўйича мезонлар рўйхати очиқ ҳолатда ўз расмий веб сайтида эълон қилиб борилишини таъминлайди.
2025 йил 1 майдан бошлаб "Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш" автоматлаштирилган дастури натижаларига асосан солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) ҳолатлари бўйича ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида камида 10 иш куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш талаби татбиқ этилмайди.
Солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ имтиёзларидан фойдаланилгандан сўнг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобланган солиқ суммасининг камайишига олиб келадиган қайта ҳисоботларни асослилиги ўрганиб чиқилгандан сўнг қабул қилиш тартибини жорий этади.
📌 Каналга уланиш 👇👇👇
🌐 https://t.me/reyting_mc_uz