Reyting.mc.uz sayti buyicha, ISO 9001.14001.45001 Sertifikatlari olish va mehnat.uz jammi korsatkichlar buyicha


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ахил жамоа бор жойда муаммоларга ўрин йўқ . reyting.mc.uz бўйича барча саволларга жавоб +998-91-197-16-61
@Sevara_mc_uzreyting_qurilish
https://t.me/reyting_mc_uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алайкум Ҳурматли Қурувчилар

Рахмат коттакон сизларга эътибор учун 🙏🙏🙏🙏










#soliq_siyosati_2025

Barqaror soliq siyosati davom ettiriladi:
asosiy soliqlar bo‘yicha stavkalar o‘zgarmaydi

2025-yil 1-yanvardan:

▫️Yer yoki davlat mulki QQSsiz sotiladi;

▫️mobil aloqa uchun aksiz solig‘i (10 %) bekor qilinadi;

▫️Shahar chegarasidagi qishloq yerlariga 2 karra yer solig‘ini hisoblash to‘xtatiladi;

▫️Nashriyot korxonalari foyda solig‘ini to‘lashdan 5 yilga ozod etiladi;

▫️IT-park rezidentlariga barcha turdagi soliqlardan berilgan imtiyozlar 2040-yilgacha uzaytiriladi;

▫️Xususiy maktab va bog‘chalar, xorijiy o‘qituvchi va mutaxassislar uchun berilgan barcha soliq imtiyozlari 2030- yilgacha uzaytiriladi;


📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади


Вазирлар Маҳкамасининг қарори (868-сон, 21.12.2024 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

⚡️ Унга кўра, Ҳукуматнинг айрим қарорларига қурилиш объектларида ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарида ишлаш мақсадида келган ва ушбу объектларнинг яшаш учун мослаштирилган жойларида яшаб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахсларни мазкур қурилиш объектларига ёки ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) корхоналарига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

🏢 Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги бундай шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, санитария-эпидемиология режими талабларига қатъий риоя этилаётганлигини доимий назорат қилиб борилишини таъминлайди.

📌 Каналга уланиш👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Мактаб ва боғчалар қурилишига тадбиркорлар ҳам жалб қилинади

1 январдан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга, тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#BU_MUHIM

👆 Liftlarning ekspluatatsiyasi qanday amalga oshiriladi?

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#Bir_savolga_bir_javob

Qurilish tashkilotimiz yangi tashkil etilgan va biz reyting haqida bilmoqchi edik?

📌Qurilish-pudrat tashkilotlari elektron reytingini reyting.mc.uz portaliga kirib, tashkilot STIR raqamini kiritish orqali ko‘rish mumkin. Hozirda reytingda 17 mingdan ortiq korxona ko‘rsatilgan.

✔️Qurilish-pudrat kompaniyasining ishonchliligini aniqlash uchun malakali mutaxassislar, moliyaviy ko‘rsatkichlar, bajarilgan ishlarning sifati, ish tajribasi, texnik baza va raqobatbardoshlik kabi mezonlar asosida ballar belgilangan.

📌Qurilish-pudratchi tashkilotlar reyting natijalari ishonchlilik toifasi bo‘yicha A, B, C, D darajalariga, ular o‘z navbatida reyting bahosiga ajratilgan.

🔔DDD reytingi- reytingda eng past ishonchlilik darajasi sifatida aniqlanadi va yuqori darajadagi xavfni anglatadi, ishonchlilik darajasi 7% dan 20% gacha.

🥇AAA reytingi yuqori darajadagi ishonchlilik sifatida tavsiflanadi va minimal xavfni anglatadi, ishonchlilik darajasi 85% dan 100% gacha.

➕Tender savdolari aynan mazkur reyting natijalariga ko‘ra o‘tkaziladi va savdolarda reytingi yuqori tashkilotlar ustunlikka ega bo‘ladi.

Манба:Шаффоф қурилиш

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#soliq_siyosati_2025

Soliq imtiyozlari ijtimoiy
mezon asosida uzaytiriladi

Shu yilning o‘zida xususiy sektorda daromad solig‘i to‘lovchilar soni 365 mingga ko‘paydi. Keyingi vazifa – ularning daromadini ko‘paytirib, munosib hayot kechirishi uchun yetarli sharoit yaratishdan iborat.

Lekin xususiy sektordagi ishchilarning 30 foizida rasmiy oylik 1 million so‘mdan kam qilib ko‘rsatilgan. Ayniqsa, Qoraqalpog‘iston, Qashqadaryo, Samarqand, Surxondaryo, Sirdaryo va Xorazmda bu masala juda dolzarb ekani taʼkidlandi. Bu asosan to‘qimachilik, qurilish, qishloq xo‘jaligi, savdo va umumiy ovqatlanish sohalarida uchrayapti.

Bu holatning sabab-omillarini bartaraf etish maqsadida tadbirkorlarni qo‘llab-quvvatlash choralari ishlab chiqildi.

Masalan, to‘qimachilik va charm sohalarida kamida 2,5 million so‘m oylik to‘laydigan, 15 foiz ishchisi ehtiyojmand oiladan bo‘lgan tayyor mahsulot chiqaruvchi tadbirkorlarga yengilliklar beriladi.

Bunday korxonalarning foyda solig‘i ham, ishchisini daromad solig‘i ham 1 foiz bo‘ladi. Bu imtiyozga javoban ular 50 ming ehtiyojmand odamni ishga oladi.

Davlat boshqa tarmoqlar uchun ham bu yil tugaydigan imtiyozlarni mana shunday ijtimoiy mezon bilan uzaytirishga tayyor.


📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестри юритилади

Ҳукумат қарори (853-сон) билан Кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини юритиш бўйича маъмурий регламент тасдиқланди

⚡️ Унга кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг электрон реестрини шакллантириш ва юритиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларига бириктириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.

📝 Бунда талабгор ёки бошқариш органи сўровнома бериш учун Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат этади.

🌐 Сўровнома ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

✔️ Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 50 фоизи (187 минг 500 сўм) миқдорида Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилади.

📕 Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, белгиланган йигимни тўламаслик давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

🖥 Электрон реестрга кириш учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

🔹талабгорнинг кўп квартирали уйни бошқариш учун мавжуд ишчи-хизматчилари ҳамда моддий-техник базаси тўғрисидаги маълумотлар паспортининг тасдиқланган нусхаси;

🔹тасдиқланган штатлар жадвали;

🔹тегишли малака сертификат.

📌 Каналга уланиш👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қурилиш вазирлигига шаҳарсозлик нормаларига зид ҳужжатларни бекор қилиш ваколати берилди

Вазирлик қошида низоларни судга қадар ҳал этиш комиссияси ташкил этилди. У юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида шаҳарсозликка оид қатор ҳужжатларни ўрганади. Шаҳарсозлик нормаларига зид, ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш ваколатига эга. Бу жараён аввал суд орқали амалга оширилган ва у узоқ вақт давом этган. Бу тизим ҳақида Қурилиш вазирлиги масъули Азамат Холмўминов Kun.uz'га маълумот берди.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


2025-yil Davlat budjeti Qonuni.pdf
3.9Mb
#qonunchilikdagi_yangiliklar

"2025-yil uchun O‘zbekiston Respublikasining Davlat budjeti to‘g‘risida"gi Qonun

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматларидан фойдаланиш янада осонлашади


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (847-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 5 турдаги давлат хизматлари проактив тарзда ҳамда 6 турдаги давлат хизматлари композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда.

📌Бунда:


✅ Қуйидаги давлат хизматларини проактив тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔹 электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

🔹 хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

❕Проактив давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган давлат хизматлари.

☑️ Шунингдек, қуйидаги давлат хизматларини композит тарзда кўрсатиш йўлга қўйилмоқда:

🔸кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва ушбу манзилга вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

🔸 давлатга тегишли бино ёки иншоотни бир йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага бериш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 “E-auksion” электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

🔸 тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олиш;

🔸 хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш.

❕Композит давлат хизмати – жисмоний ва юридик шахсларнинг битта мурожаати асосида ваколатли органлар томонидан кўрсатиладиган икки ва ундан ортиқ давлат хизматлари мажмуаси.

📋Бундан ташқари, қуйидаги 2 турдаги рухсат этиш хусусиятига эга давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:


➖махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини (БАД) олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома;

маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш.

📝 Қуйидаги 3 турдаги фаолият турларини хабардор этишни назарда тутувчи давлат хизматларини кўрсатиш паспортлари тасдиқланди:

▪️божхона брокери фаолияти;

▪️халқаро куръерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият;

▪️нодавлат архивларни ташкил этиш бўйича фаолият.

⚠️Шу муносабат билан, белгиланган нодавлат архивлар фаолиятини ташкил этишга доир ортиқча тартиблар бекор қилинди.

📌 Каналга уланиш👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


#XALQARO_HAMKORLIK

🔗 Xabaringiz bor, Qurilish va uy-joy kommunal xo‘jaligi vazirligi, Texnik me’yorlash va standartlashtirish ilmiy-tadqiqot instituti, “Shaffof qurilish” milliy axborot tizimi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi vakillaridan iborat delegatsiya Moskva shahrida uchrashuvlar o’tkazmoqda.

Bugun Rossiyaning Omskning viloyatida amalga oshirilgan raqamlashtirish ishlarining o‘ziga xosligi, Moskva viloyatida davlat nazorati yuritish va raqamlashtirish borasida erishilgan yutuqlar muhokama qilindi.

🟢 Kun tartibidagi masalalar orasida obyektlarning qurilish narxini belgilash tartibi, turlari, qurilish materiallariga indekslarni shakllantirish va qo‘llash yo‘nalishlarida ham tajriba almashish ko‘zda tutilgan.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz


💥Фуқаролик кодексининг 354-моддасига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди.

Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 21-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ўз пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этади. Давлат органлари, банклар ёки бошқа кредит ташкилотлари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг пул маблағларидан фойдаланиш йўналишларини белгилаб бериш ва назорат қилишга ҳамда пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига нисбатан қонунда ёки шартномада назарда тутилмаган бошқа чекловлар белгилашга ҳақли эмас.

Мазкур Қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва бошқа ташкилотларга, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига битимлар тузиш, фойдани тақсимлаш, ижроия органи раҳбарини ва унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) масалалари бўйича ҳамда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг бошқарув органлари ваколатига тааллуқли бўлган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш, тадбиркорлик фаолияти субъектларига кўрсатмалар ва бошқа фармойишлар бериш тақиқланади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, тадбиркорлик субъектларини пул маблағлари ҳамда бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

📌 Каналга уланиш 👇👇👇

🌐 https://t.me/reyting_mc_uz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.