Тошкент вилоятида онаси калтаклаган қизалоқ вафот этди
47 ёшли аёлга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ ТТБга вояга етмаган Й.М. (2020 йилда туғилган қиз) танасидаги турли жароҳатлар билан қабул қилинган эди.
ИИББ Матбуот котиби Бобур Тулягановнинг хабарига кўра, 4 ёшли қизчага тан жароҳати етказилиши натижасида вафот этган.
Ҳолат юзасидан аёл Э.Й. (онаси)га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
📝@rahmonali_uz