Гален венаси артериовеноз мальформацияси
✅ кам учрайдиган туғма аномалия бўлиб, бунда мия артериялари ва веналари орасида тўғридан-тўғри шунт юзага келади (капилляр тўри бўлмайди), қон артериядан венага юқори босим билан қуйилади. Натижада миянинг йирик веноз коллектори ҳисобланган Гален венаси кенгайиб кетади.
❇️ УТТ/НСГ (антенатал ёки постнатал давр): мия яримшарлари орасида катта ўлчамли кистоз тузилма, рангли допплерда - киста ичида турбулент оқим. Вентрикуломегалия ёки гидроцефалия ҳам кузатилиши мумкин.
❇️ МРТ/МСКТ: катта ўлчамли кистоз тузилма;
❇️ Ангиография (ташхисни тасдиқлаш учун "олтин стандарт"): Гален венасининг эллипсоид ёки сферик шаклда кенгайиши.
✅ ЭхоКГ (қўшимча ва керакли текширув): юрак етишмовчилиги, ўпка гипертензияси белгилари, бирга келувчи нуқсонлар (аорта коарктацияси, очиқ Боталлов йўлаги, ўпка веналари аномал дренажи).
✅ Даволаш тактикаси: эндоваскуляр хирургик аралашув.
Даволанмаса, 100% ўлим, хирургик аралашувдан кейин ҳам ўлим эҳтимоли 90%.
@radiologiya_uz