-лит, -литиаз, конкремент, тош -
маъно жиҳатдан бир-бирига яқин сўзлар ва қўшимчалар.- лит – объект (яъни тошнинг ўзи)
- литиаз – жараён (тош ҳосил бўлиш жараёни ёки касаллик)
Масалан: нефролит – буйракдаги тош, нефролитиаз – буйрак-тош касаллиги.❇️
Конкремент (лотинча “concrementus”) – “зичлашиш”, “қаттиқлашиш” деган маънони билдиради.
✅
“Тош” дейилишига сабаб организмдаги тошлар таркиб жиҳатдан табиий тошларга ўхшаб кетади.
Масалан: буйрак тошлари вевеллит ва гидроксиапатит деган минерал тошга, ўт тошлари арагонит номли минералга, сўлак безидаги тош эса, тоғдаги тошларга ўхшайди.⏺️ Ангиолит – қон томирдаги кальцинат (тош);
⏺️ Аппендиколит – чувалчангсимон ўсимтадаги тош;
⏺️ Бронхолит – бронхлардаги тош (бронхИОлит билан адаштирмаслик керак);
⏺️ Гепатолит – жигар ичи ўт йўлларидаги кальцинат;
⏺️ Копролит – ахлат тоши;
⏺️ Мастолит – кўкрак безидаги кальцинат;
⏺️ Нефролитиаз, уретеролитиаз, цистолит – буйрак, уретер, қовуқдаги тош;
⏺️ Отолит – ички қулоқдаги тош;
⏺️ Панкреатолитиаз – ошқозон ости бези найчаси(ductus pancreaticus)-даги тош;
⏺️ Ринолит – бурун бўшлиғидаги тош;
⏺️ Сиалолит – сўлак безларидаги тош;
⏺️ Тонзиллолит – бодомча безларидаги тош;
⏺️ Тораколит – плевра бўшлиғидаги кальцинат;
⏺️ Флеболит – веноз қон томирлардаги кальцинатланган тромб;
⏺️ Фронтолит – фронтал синусдаги тош;
⏺️ Холелитиаз, холедохолитиаз – ўт қопи, умумий ўт йўлидаги тош
#terminologiya #терминология
@radiologiya_uz