Аёл киши шаръий узрсиз эрининг тўшагидан бўйин товлаши
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Эр аёлини тўшакка чақирганда аёл бош тортса ва эр ундан ғазабланган ҳолда ухлаб қолса, фаришталар то тонг отгунга қадар у аёлни лаънатлайдилар".
[Имом Бухорий ривояти]
Кўп аёллар эрлари билан ораларида гап ўтиб қолса, ўзларича эрларига жазо қўллаб, уларни тўшакдаги ҳақларидан тўсадилар. Бундан эса катта бузғунчиликлар келиб чиқади: эрнинг ҳаромга юриб кетиши шу жумладандир. Ундан ташқари иш аксига айланиб, эр хотини устига хотин олишни ўйлаб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун эр ҳар қачон аёлини тўшакка чорласа, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларига амал қилган ҳолда, аёл эрининг талабини қондиришга шошилсин:
"Киши аёлини тўшакка чақирса, аёл эгарнинг устида бўлса ҳам ижобат қилсин".
[Баззор ривояти]
Эр киши ҳам ўз навбатида аёлини риоя қилиши лозим. Унинг касал, ҳомиладор ва ғам-қайғули дамларига қараб иш тутса, келишмовчилик барҳам топиб, аҳл-иноқлик бардавом бўлади ИншааАллоҳ.
👉@Quvvatuz - Оилангиз қуввати!