#жинсий_бузуқликлар
Куколдлар — янги хатарми?!Узоқ муддатли танаффусдан кейин жиддий мавзудаги мақола. Аслида бу ҳақида очиқ ёзишдан олдин иккиландик, лекин сўровномалар ҳамда келган мурожаатларга кўра бу ҳақида ёзиш шарт, деб ўйладим.
Куколд
(инглизча «Cуcколд» — хотини тарафидан алданган эркак маъносида) атамаси кўпчиликка нотанишдир, лекин хотинини «совға» қиладиганларни эшитганмиз. Умумий таъриф берилса, куколд эркак тўшакда аёлини бошқа эркак билан кўришни хоҳлайди, бундан лаззатланади.
Демак, нимадир «нето», сезяпсиз-а? Психик аспектга кўра, носоғломлик штампини босишимиз мумкин, яқин йилларгача анъанавий ғарб ҳам бунга чегаралар қўярди. Бугун эса оёқлар бош бўлди, жавоб ҳам аниқ. Аммо биз географик минтақа ҳамда маданий-тарихий уникалликка кўра, Ғарб стандартлари билан нафақат ҳисоблашмаслигимиз, балки тупуриб қўйишимиз ҳам мумкин. Бунга ҳақлимиз.
Куколд эркак — «мен»лиги очиб берилмаган эркак, куколд аёл ҳам — худди шу. Одатда, бу эркакларда кўп учрайди. Ўзи ва функционал ролига нисбатан ички шубҳасини шайтон обдон «куф-суф»лаган, фисқдан семириб кетган, нафси эса охирги дозани қўшган. Айтишни ёмон кўраман, лекин иш илдизи болалик тарбиясига бориб тақалади. Бола етарлилик ҳисси билан ўсмаган, ўзини доим оилада ортиқча, кераксиз ёки ҳеч қандай аҳамияти йўқдай ҳис қилган. Калтакланишлар, қарғишлар, босимлар эса болани баттар эзиб қўйган. Шахсий кузатувимга кўра, «мен»лиги очиб берилмаган болалар муҳит ҳамда босин турига кўра, одатда, икки хил бўй кўрсатади: биринчи тоифа Гитлер, Сталин, Муссалини каби тирания вакиллари, дарвоқе, маняклар ҳам шу турга киради. Иккинчи тоифа куколд, трансвестит, трансгендер, педофил кабилар. Ота-оналар зиммасидаги масъулиятни яна бир бор ҳис қилди, деб ўйлайман.
Кейинги босқич ўсмирлик, ёшлик ва балоғат даври. Яна нотўғри тарбия, касал муҳит ва фитнали давр. Бизнинг ҳолатимизда фитналар интернет ва гаджетларга боғлиқ: янги маълумот, дофаминлар, қизиқиш, ўрганиш ва одатга айлантириш кабилар. Доимгидай порнография етакчи сабаблардан. Порно статистикалари билан танишилса ёки гей, трансларнинг интервьюларини кўрган бўлсангиз, дастлаб, оддий мастурбация ёки гетеро жуфтликларни кўришган бўлишади.
Ундан кейинги босқич никоҳ ҳамда оилавий муносабатлар даври. Бу шундай даврки, агар киши ҳиммат қилса (аввало, Аллоҳнинг тавфиқи), ўтган икки босқичдаги хато-камчиликларни ислоҳ қилиши, ёмонликларни яхшиликка айлантириши мумкин. Бироқ бизда бу давр масъулиятлар тўла олинмагани, оилавий қадрятлар шаклланмагани, никоҳ аҳамияти яхши тушунилмагани учун кўпинча зое бўлади. Идеал жуфт қидириб ажрим муҳрини кўпайтирамиз ёки оёқни қийшайтириб гуноҳлар сонини. Никоҳнинг асосий мақсадларидан бири жуфтлар ўзаро жинсий ва ҳиссий қониқишлари, кемтикларини тўлдиришлари. Айтганимдай, бизда бу ижтимоий ҳодиса маишийлашиб кетган.
Куколдлик белгилар бор ёки жуфтингиз куколд экан, нима қилиш керак?!1. Тавба ва истиғфор. Гуноҳлар инсонни тубанлаштиради, ёмонликка бошлайди, хор қилади. Доимий тавба ва истиғфорни лозим тутиш. Чунки Қалб Аллоҳники, ундаги маразни фақат Аллоҳ ислоҳ қила олади.
2. Яхшиликка чақириш ва амри маъруф қилиш. Жуфтингизга доимий буни хатари, гуноҳи ва касофатини айтиб туриш. Ўзингиз кўпроқ илм олишингиз, солиҳлар даврасига интилишингиз керак.
3. Касаллик босқичига кўра психиатрга мурожаат. Агар шунчаки васваса ҳаёллар шаклида бўлса, солиҳ амалларни кўпайтириш билан назорат қилиш мумкин, Аллоҳ хоҳласиган албатта. Аммо талаб ва истак жиддий бўлса, мутахассисга бориб даволаниш керак. Руҳиятни тўғирлайдиган дорилар бор, ҳозир тиббиёт ривожланиб кетган.
4. Одатий интим ҳаётни эр-хотинлар бойитиши, бу ҳақида очиқ ва самимий суҳбат қуриши керак. Айтилмаган эҳтиёжлар заиф иймонни бошқаришга ҳаракат қилади.
Аллоҳ барча жуфтларнинг қалбини ўзаро улфат қилсин!
@quvvatuz — оилангиз қуввати