Prizma dan repost
Охирги 4-5 кунда тармоқлар ўзбек эркаклари майдагаплари томонидан Perla гигиеник прокладкаларини рекламасига нисбатан хейтларга тўлиб кетди. Экспертларимиз бу нарсаларни ТВга олиб чиқиш керакмас, бу миллиард йиллик ўзбек менталитетининг маданий илдизларига болтадек санчилиб, маънавийликка бой қадриятларимиз пойдеворига дарз кетиши мумкинлигидан ҳавотирда.
Дўстлар, бу ҳар ойда гормонал ўзгаришлар натижасида бачадон ички пардасининг қон ва тўқималар билан бирга чиқиши орқали содир бўладиган, аёллар учун табиий циклнинг бир қисми ҳисобланадиган репродуктив ҳодиса ва аёл танасидаги жамият аъзолари учун нормал физиологик жараён ҳисобланади. Агар сиз бунда муаммо кўраётган бўлсангиз, сизга бунга қарши ечимларнинг пиар қилиниши аҳлоқсизлик бўлиб туюлаётган бўлса — айб сизнинг бош чаноғингиз ичидаги кўринмас чегараларнинг ҳаддидан ошиб кетганида.
Эволюцияни тан олмасангиз ҳам майли, шунчаки баъзи бир нарсаларга сунъий чегара қўйманг. Узр энди, инсониятни ярмини Худо сиздан сўрамасдан шунақа қилиб яратиб қўйибди. Тўғри қабул қилинг ва кўникинг.
Агар аҳлоқ қоидалари бир томонлама ишламайдиган бўлганида, ишонинг муаммо қилиб кўтаришга арзийдиган ўнлаб ноинсофликлар бор нисбатан хуникроқ қилиб яратилган иккинчи томонда ҳам.