Prizma dan repost
Шариатни анти-рекламаси ҳақида
Фильмни кўриб ҳар-хил ҳислар ўтди. Албатта мен реал воқеалар давоси билан чиқадиган фильмларни кўргач улар ҳақида маълумот қидираман. Бу ерда эса мен бошқачароқ суриштирув ўтказдим. Мен айнан ўша аёл тошбўрондан ўлдирилганини қидирмадим, мен айнан шундай жазолаш ҳали ҳам бормикан деб қидирдим ва топдим. Ҳукумат тан олмагани билан бунақа ҳолатлар шариат ҳукмрон мамлакатларда ҳали ҳам учраб тураркан.
Фильм ҳақидаги яхши ҳам ёмон ҳам рецензияларни ўқидим. Уни ёмон сифатида кўрсатилган аргументлардан бири - АҚШ сиёсати. Айнан фильм ишланган йиллари америкаликлар учун эронликларни варвар қилиб кўрсатиш урфга кирганини ёзишибди, бу потенциал уруш олдидан инструмент эканлиги айтилибди. Фикрларга қисман қўшиламан, пропаганда орқали қудратли давлатлар доим ўз душманларини ёмонотлиқ қилишади, бу тушунарли. Лекин, менга аргументларни бошқа тури ёқмади. Улардан бирида зинода айбланган инсонни камида тўрт киши кўрган бўлиши ва яна бир нечта жиддий сабаблари бўлиши айтилган (фильмда иккита гувоҳ етарли бўлади).
Балки мен пушти кўзойнакли гуманистдирман, лекин, мен одамни қатл қилишлари учун бу дунёда сабаб топилади деб ўйламайман. Тошбўрон қилиб ўлдириш эса — бу учун билмадим қанақа ёввойи бўлиш керак инсон.
Фильм шариатнинг анти-рекламаси. Фильм исломнинг анти-рекламаси. Толибон ҳукуматга келгач айнан шундай варварча қонунларни қайта тиклаётгани ҳақида ўқияпмиз. Бу ненормально дўстлар. Буни қанчалик ненормально эканлигини ҳис қилиш учун эса — фильмни кўриш зарур.
Ҳозир эса лайлакларга раҳмат айтмоқчиман, локацияда адашиб кетиб амударёни у томонига ўтиб кетмаганлари учун.