🇺🇿 Қўқон шаҳрида блогер ва инфлюэнсерлар ҳам миллий қадриятларимизни тарғиб этишда иштирок этмоқда
Бир неча кун аввал Нигора Алимова ўз саҳифасида миллий либосларимизни тарғиб этишга қаратилган хабар
жойлаган эди. Мана бугун Акмал Саиджонов ушбу эстафетани
давом эттирди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра "Қўқонда" инстаграм саҳифаси
ижодкорлари ҳам бу борада махсус кўрсатув тайёрламоқда.
Медиа майдон фаолларига қадриятларимизни тарғиб этиш каби савобли ишга бефарқ бўлмагани учун самимий миннатдорчилигимизни изҳор этамиз ва бу ишлар давомли ва тизимли бўлишига ишонамиз.
Шеъриятнинг гулшанида Сўлди маҳзун Нодира,
Сийм танни ювди кўз ёш, Кўмди армон, ўзбегим.
Йиғлади фурқатда Фурқат ҳам муқимлиқда Муқийм,
Нолишингдан Ҳинду Афғон Қилди афғон, ўзбегим.
Қўқон қадриятлар бешиги!
qoqon.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Pinterest |OK |TikTak|Telegram