Амир Насрулло вафотидан кейин Китоб ва Шахрисабз бекликлари яна мустақил бўлиш учун курашишади. Шахзода Абдумалик тўра ҳам Жўрабеклар тарафида бўлади. 1868 йилда Бухоро амирлиги ва чор Россияси ўртасида сулҳ тузилиб, Бухоро амирлиги вассалга айланган эди. 1870 йилда Бухоро ҳукмдори амир Музаффар чор армияси генерали Абрамов ёрдамида қузғолонни бостиради. Шахрисабздаги кўплаб тарихий обидалар вайрон қилинади. Айрим тарихчилар Оқсаройни мана шу вақтда вайрон қилинганини ёзишса, кўпчилиги Бухоро ҳукмдори Абдуллахон II даврида вайрон қилинганини ёзишган. Абдумалик тўра Афғонистон орқали Туркия тарафларга кетади. Жўрабек ва Бобобек ўз оилалари ҳамда икки юзга яқин навкарлари билан Қуқон хонлиги орқали Шарқий Туркистонга ўтиб кетишаётганда, Қуқон хони Худоёрхон томонидан ушланиб Туркистон генерал-губернатори Генерал Константин фон Кауфманга топширилади. Жўрабек шунга қадар юрт мустақиллиги учун курашсада Бухоро амири ва Қуқон хонини хоинлигига дучор бўлади. Фон Кауфман 1867-1882 йилларда Туркистон генерал-губернатори бўлган.
Китоб ва Шахрисабз беклари Жўрабек ҳамда Бобобеклар бу вақтга қадар юрт мустақиллиги учун курашганлиги аниқ. Бошқарувда устамон фон Кауфман Жўрабек ва Бобобекларни ўз хизматига олишга мувоффақ бўлади. Уларнинг салоҳиятидан яхши фойдаланади. Хизматлари эвазига Жўрабек генерал-майор унвонига, бирин-кетин 2-даражали “Святой Станислав”, 4-даражали “Святой Владимир”, 3-даражали “Святой Владимир” орденлари билан мукофотланган.
Асарда билдирилишича Жўрабек Худоёрхоннинг севикли хотини Оғача бегимни Ўрмонбек, Ибн Яминбек ва Фансуруллобеклар билан бирга Тошкент шахрига қайтишига ёрдам қилган. Айрим манбаларда Генерал Жўрабек Оғача бегимга уйланиш учун совчи қўйганда “Мен хоннинг бевасиман, саллотнинг тенги эмасман!” деб жавоб қайтаргани учрайди. Адиблар бу фактни инкор қилишган. Жўрабекнинг қизи Тўраой билан Худоёрхоннинг ўғли Фансуруллобек турмуш қуриб, кўп фарзандлар кўришган. Уларнинг илм-маърифатга яқин кўплаб элга таниқли ва нотаниш авлодлари юртимизда истиқомат қилишади.
Генерал Жўрабек фон Кауфман билан яқин муносабатда бўлсада, уни ўлими яъни 1882 йилдан кейин бўлган губернаторлар яқин бўлмасдан, мухолифатда бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди. Жўрабек ва Бобобек Тошкент думаси аъзоси бўлган. Жўрабек жадидлар отаси Исмоил Гаспирали 1893 йилда Тошкентга келганда учрашган. Таниқли сиёсатчилар, олимлар ва зиёлилар билан яқин бўлган. Илм-маърифатга эътиборли бўлиб, катта кутубхона тўплаган. Генерал Жўрабекни 1906 йилда ўз уйида бир армани, бири Самарқандлик ва бири Бухоролик бўлган шахслар томонидан ўлдириб кетилади.
Асар ва бошқа тарихий ҳужжатларда Жўрабекни ўлимида турли тахминлар олдинга сурилган. Биринчиси, шу вақтдаги расмий ҳужжатларда Жўрабек ўғирлик, босқинчилик мақсадида уйига келган жиноятчилар томонидан ўлдирилган. Иккинчиси, Жўрабек Туркистон озодлиги, ҳур фикрларини олға сураётгани учун чор Россияси айғоқчилари томонидан ўлдирилган. Асар муаллифлари ушбу тахминни тўғри топишган. Учинчиси, Жўрабек юрт озодлиги учун курашаётган ватанпарварлар томонидан ўлдирилган. Тўртинчиси, Жўрабекни Бухоро амири бўлишидан қўрққан амирлик айғоқчилари ўлдирган. Бу борада бирон нарса дейишимиз қийин, муаллифлар айтганидек Аллоҳ ўзи билгувчидир!
Генерал Жўрабекнинг ёлғиз ўғли Оллоқулибек чор Россиясини полковниги даражасига эришади. Мардикорликка қарши тургани, қайсар ва ўз фикрига эгалиги туфайли кўп қийнчиликлар кўради. Оллоқулибек 1936 йилда отаси каби ўз уйида номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган. Худоёрхоннинг ўғли, Жўрабекнинг куёви Фансуруллобекнинг ҳаёти қандай кечган? Асарда баён қилинишича Фансуруллобек дастлаб рус-тузим мактабида таҳсил олиб, сўнгра Шайхонтоҳурдаги Эшонқули додхоҳ мадрасасида таҳсил олган. Шоир Фурқат, Мунавварқори ва бошқа эрксевар инсонлар билан яқин муносабатда бўлган. 1930 йилда қамоққа олиниб, турмада сирли равишда вафот этган.
🔰🔰🔰